Ссылки доступа

Эроннинг ҳаракатлари боис АҚШ Ироқдаги элчихонасини эвакуация қилмоқда


АҚШ Боғдоддаги элчихонаси ходимларининг катта қисмини эвакуация қилди, дея хабар беради Reuters агентлиги. Бу борадаги қарор Эроннинг ҳаракатлари муносабати билан хавфсизлик нуқтаи назаридан қабул қилинди, дея таъкидлайди АҚШ Давлат департаменти.

Дипломатик миссия ходимларидан ташқари Қўшма Штатлар Ироқ шимолидаги курдлар мухториятининг марказий шаҳри бўлмиш Эрбилдаги консулхонаси ходимларининг маълум қисмини ҳам чақириб олди. Ватанига жўнатилган америкаликларнинг аниқ сони ҳақида маълумот берилмади.

Шу билан бирга минтақадаги вазият кескинлашгани туфайли Германия ва Нидерландия ҳарбий машқларни тўхтатиб туришга қарор қилди. Бу ҳақда Бундесвер вакилларива Нидерландия қуроли кучлари баёнотида таъкидланади.

Теҳрон вакиллари АҚШнинг қарорини “психологик уруш” усули дея аташди ва Эрон томонидан бирор бир ҳарбий таҳдид йўқлиги юзасидан баёнот беришди. Ироқ бош вазири сешанба куни Вашингтон ва Теҳроннинг ҳиссиётларига қарамай “ҳаммаси яхшилик билан тугашига” умид билдирди.

Бундан аввал Форс кўрфазига АҚШ Ҳарбий денгиз кучларининг зарбдор кемалар гуруҳи юборилиши ҳақида маълум қилинган эди.

Кескинлик Теҳронга нисбатан Америка санкцияларининг қайта тикланиши фонида кузатилмоқда. Бу Эрондаги иқтисодий аҳволнинг ёмонлашувига олиб келди. Бунга жавобан Теҳрон 2015 йилда имзоланган ядро келишувидан ўз зиммасига олган мажбриятларни бажаришни тўҳтатиши ҳақида баёнот берди. Келишувдан ўтган йили Қўшма Штатлари чиққан эди. Европа Иттифоқи келишув кучда қолишга чақирмоқда.

XS
SM
MD
LG