Ссылки доступа

"Шайтанат" муаллифи бўлган халқ ёзувчиси Тоҳир Малик вафот этди


Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик 16 май куни 72 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда адибга яқин бўлган манбалар хабар берди.

1946 йилнинг 27 декабрида Тошкентда ҳарбийлар оиласида дунёга келган Тоҳир Малик Ўзбекистондаги энг биринчи фантастик асарнинг муаллифи бўлган эди. Унинг “Хикмат афандининг ўлими” фантастик асари китобхонлар орасида машҳур бўлиб кетган эди.

Ўз ижодий фаолияти давомида 30га яқин асарлар ёзган Тоҳир Маликнинг халқ орасида оммалашган ва турли бахсларга сабаб бўлган яна бир машҳур асари “Шайтанат”дир.

Жумладан, журналист ва ёзувчи Шукур Жаббор 2014 йилда: “Тоҳир Малик нима иш қилиб қўйганини кейин тушуниб етди, лекин кеч бўлган эди. Тоҳир аканинг ижодини кузатсак, кейинги асарларида детектив деганларидан қочиш, пушаймонлик кўзга ташланади. Чунки, бу инсоннинг қалбига назар ташласам “адабиётдаги бузғунчиликни бошлаб бердим”, деган афсус чекишга ўхшаган бир нималарни илғаб қоламан. Буни ҳозир ёзаётган нарсаларидан ҳам билиш мумкин”, деб ёзган эди.

XS
SM
MD
LG