Ссылки доступа

Халқаро ташкилотлар ўзбек ҳукуматини ҳуқуқ ҳимоячиларини таъқиб қилишни тўхтатишга чақирди


Amnesty International, Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари ассоциацияси, Фуқаролик ҳуқуқлари ҳимоячилари, Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳамкорлик ташкилоти ва бошқалар Ўзбекистон ҳукуматини ҳуқуқ ҳимоячилари Аъзам Турғунов ва Дилмурод Саййидни таъқиб қилиш ва қўрқитишни тўхтатишга чақирди.

Қўшма баёнотда айтилишича, бу икки фаол доимий равишда махсус хизматларнинг кузатуви остида яшамоқда, улар мунтазам тарзда таҳдидларга учрамоқда.

Баёнотда Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳамкорлик ташкилоти ходимлари Ўзбекистонга 2018 йилнинг октябрида борганларида фуқаролик кийимидаги шахслар Турғуновнинг уйини кузатаётганларини кўрганлари айтилади.

“Жорий йилнинг март ойида махсус хизмат ходими Турғуновга автомобил авариясига учраши мумкинлиги билан таҳдид қилди. Саидовни эса ҳуқуқбонлик фаолиятини тўхтатмаса руҳий касалликлар шифохонасига ётқизиш билан қўрқитишди”, дейилади баёнотда.

Баёнотда Аъзам Турғунов, Дилмурод Саид ва Аъзам Фармонов таъсис этган "Адолатни тиклаш" ҳуқуқ ташкилотини ҳукумат рўйхатга олишдан бош тортгани ҳам танқид қилинди. Фаоллар мазкур ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун 28 февраль куни ариза берган, 29 март куни эса ҳукумат бу ташкилотни рўйхатга олишни рад этган.

2008 йилда қамалган Аъзам Турғунов ва 2006 йилда қамалган Аъзам Фармонов 2017 йилнинг октябрида, 2012 йилда қамалган Дилмурод Саййид эса 2018 йилда муддатидан олдин қамоқдан чиқарилган эди.

XS
SM
MD
LG