Ссылки доступа

Еврокомиссия Марказий Осиё бўйича янги стратегия қабул қилди


Европа комиссияси 15 май куни Марказий Осиёдаги собиқ совет республикалари билан “кучли, замонавий ва узвий ҳамкорлик” яратиш мақсадида Марказий Осиё билан алоқалар ривожига қаратилган янги стратегия қабул қилди.

16 саҳифадан иборат ҳужжатда Европа комиссиясининг Марказий Осиёдаги бешта собиқ совет республикалари бўлмиш - Қозоғистон, Қирғизистон,Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон билан яқин йилларда амалга ошириши керак бўлган умумий қоидалари белгилаб қўйилган.

Маълум бир сиёсат ҳақида батафсил маълумот берилмаган стратегия 2007 йилда қабул қилинган шу каби ҳужжатни янгилайди. Ҳужжатда таъкидланишича, “Марказий Осиёдаги ҳар бир шерикнинг истак ва манфаатларини ҳурмат қилган, шунингдек ҳар бир мамлакатдаги вазият ва фарқларни англаган ҳолда Европа Иттифоқи Марказий Осиё давлатлари билан муносабатларни мустаҳкамлаш ва чуқурлаштиришга тайёр”.

Ҳужжатда қайд қилинишича, 2015 йил охирларида Брюссель ва Қозоғистон ўртасида имзоланган шериклик ва ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисидаги Шартнома (EPCA) Брюсселнинг минтақадаги иштирокида “пойдевор бўлиб” хизмат қилади. ЕИ айни дамда шу каби шартнома имзолаш йўлида Қирғизистон ва Ўзбекистон билан музокаралар олиб бормоқда.

Стратегия тўғрисидаги ҳужжатда таъкидланишича, ЕИ «Минтақавий савдо ва инвестициялардаги чекловларни бартараф этиш, Maрказий Осиёдаги қолган мамлакатларни Жаҳон Савдо ташкилотига аъзо бўлишини қўллаб-қувватлаш ва алоқаларни барқарор ривожлантириш учун” ҳаракат қилади. Ҳужжатда шунингдек, инсон ҳуқуқлари ва фуқаролик жамиятини қўллаб-қувватлаш ҳам тилга олинади.

«EИ бундан кейин ҳам инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишни халқаро стандартларга мувоффиқ равишда қўллаб қувватлашни давом эттиради ва сўз эркинлиги (ОАВда фикрлар хилма-хиллигига ҳам), йиғилишлар эркинлиги, хотин-қизлар хуқуқлари, камичиликлар ҳуқуқлари ва ирқий камситишлар масаласига, шуниндек қийноқларни олдини олиш ва бартараф этишга алоҳида эътибор қаратади», — дейилади ҳужжатда.

XS
SM
MD
LG