Ссылки доступа

Қирғизистонда собиқ президентларни жавобгарликка тортиш механизми қабул қилинди


Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков собиқ президентларни жавобгарликка тортиш механизмлари кўзда тутилган президент фаолияти кафолатлари тўғрисидаги қонунга киритилган ўзгаритишларни имзолади. Тегишли қонун лойиҳаси Қирғизистон парламенти томонидан 4 апрел куни маъқулланган эди.

Ҳужжат муаллифлари Қурманқул Зулушев ва Исхақ Масалиев президент фаолияти кафолатлари тўғрисидаги қонундан собиқ давлат раҳбарларининг дахлсизлигини белгиловчи меъёрлар чиқариб ташланишини таклиф қилишган эди. Аммо иккинчи ўқиш босқичида бу меъёрни чиқариб ташламасликка қарор қилдилар, жавобгарликка тортиш механизм қисмларини ишлаб чиқиш топширилди.

Жумладан, собиқ давлат раҳбари ундан собиқ президент мақоми олиб ташланганидан кейингина жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин. Собиқ президент мақоми парламент томонидан бош прокурор хулосаси тасдиқланганидан сўнг оғир жиноятлар содир этгани борасидаги айбловлардан кейин бекор қилинади.

Бундан ташқари қонун лойиҳасининг 1-моддасига кўра, собиқ президент давлат идораларида сиёсий, давлатнинг махсус амалларини эгалламаслиги, шунингдек, сиёсий партиянинг раҳбар органларида ишламаслиги, ёки бир сўз билан айтганда сиёсий партия фаолиятида иштирок этмаслиги керак. Бу қоидаларга собиқ президент томонидан амал қилинмайдиган бўлса у ҳолда бош прокурор акти бўйича президентга берилган барча кафолатлар, шунингдек республика бюджетидан бериладиган моддий ёки бошқа таъминотларбекор қилинади.

2018 йил октябрида Конституцион палата “Президент фаолияти кафолатлари тўғрисида”ги қонуннинг собиқ президентнинг дахлсизлигини мутлақ кафолатловчи 12-моддасини конституцияга зид дея топди. Палата дахлсизлик бекор қилиниши мумкин деган қарорга келди. Аммо жараён импичментга қараганда мураккаб бўлиши керак эмас.

Қирғизистон собиқ президенти мақомига Роза Отунбаева ва Алмазбек Атамбаев эга. Асқар Акаев ва Қурманбек Бакиев инқилоблардан сўнг бу мақомдан маҳрум қилинган.

Қонун расман эълон қилинган кундан бошлаб 10 кун ичида кучга киради.

XS
SM
MD
LG