Ссылки доступа

Тошкент ҳокимияти уйи бузилаётганларга янги уй берилишини маълум қилди


Тошкент шаҳар ҳокимияти уйи бузилаётганларга товон сифатида бериш учун қурувчи ширкатлардан янги уйларни сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу борада ҳокимият 16 май куни маълум қилди.

Хабарда айтилишича, сотиб олинадиган уйлар тўлиқ таъмир қилинган ва зудликда кўчиб келиб яшашга имконият берадиган даражада бўлиши шарт. Қўп қаватли уйлар эса камида 10 квартирали бўлиши ва уларнинг бир квадрат метри нархи 6 миллион сўмдан кўп бўлмаслиги лозим.

Сўнгги йилларда ўзбекистонда қурилишларнинг кўпайгани ортидан минглаб одамлар уйларидан кўчирилмоқда. Айрим одамлар эса уйлари огоҳлантиришсиз бузилаётганидан ва бузилган уйларига номуқобил равишда товон берилаётганидан шикоят қилмоқдалар.

Британияда чиқадиган The Guardian газетасида 2 апрель куни бу муаммо ҳақида мақола чоп этган эди.

Guardian’нинг ёзишича, уйлар бузилиши натижасида Тошкентда ўз уйидан камида 10 минг киши кўчирилган. Бундан ташқари, 30 минг кишининг уйи бузилиш хавфи остида қолган.

XS
SM
MD
LG