Ссылки доступа

Ўзбекистонда эгизакларга президент исмини қўйиш ошкора тамагирлик сифатида қораланди


Ўзбекистонда эгизакларига президент исмини қўйган ота-оналар ва уларга машина совға қилган раҳбарлар танқид қилинди. ​

Ўзбекистонда уч эгизак фарзанд туғилса, Шавкат, Миромон ва Мирзиё дея давлат раҳбари исмини қўйиш ва ота-онага автомобиль совға қилиш урфга кирмоқда, деб ёзди 16 май куни “Даракчи” нашри.

Газета бу ҳолатни “ошкора тамагирлик” деб атаган. “Бир чоракнинг ўзида 9-10 та мана шундай хабарни эшитдик ва жуда хурсанд бўлдик. Ҳа, сиртдан қараганда анча қувончли ҳолат. Раҳбарият саховатигаям гап йўқ! Лекин... Бунинг тагида жуда уятли ҳолат ётгани наҳот сезилмаса?! Ориятсизлик, тама, сурбетлик, боқимандалик сингари иллатларнинг иси келмаяптими? Саховат ва эзгулик бўлиб кўринган тадбир, аслида ғурурсизлик ва пасткашликни рағбатлантириш бўлиб қолмаяптими?” деб ёзади муаллиф.

Мақолада фарзандига президент исмини берган ота-онага автомобиль совға қилаётган ҳоким ва раҳбарларнинг хатти-ҳаракати очко ишлаб олишга уриниш деб баҳоланган.

Таъкидланишича, ушбу ошкора тамагирлик ҳолатига нуқта қўйиш вақти келди.

XS
SM
MD
LG