Ссылки доступа

Термизда суд раисига пора бермоқчи бўлган афғонистонлик қўлга олинди


Жиноят ишлари бўйича Термиз тумани суди раисига пора бермоқчи бўлган Афғонистон фуқароси қўлга олинди.

Олий суднинг 16 майда билдиришича, 13 май куни Афғонистоннинг Хайратон шаҳридан бўлган 21 ёшли Б.Н., суд раиси К.Н.га “хизмат хонасида 500 АҚШ долларини пора тариқасида берган вақтида жиноят устида ушланган”.

Мазкур амалиёт Сурхондарё вилоят прокуратураси, Термиз туман прокуратураси ва Термиз тумани Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департамент бўлими ходимлари томонидан ўтказилган

Олий суди хабарида афғонистонлик суд раисига нима учун пора бермоқчи бўлгани ва қўлга олиш амалиёти ўтказилишида судьянинг қандай роли бўлгани тўғрисида ҳеч қандай маълумот берилмади.

Мазкур воқеа юзасидан терговолди текшириш ишлари олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG