Ссылки доступа

Раҳмон Душанбеда ШҲТ форматида Аксилнаркотик марказ тузиш таклифи билан чиқди


Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон “Шимолий йўлак” номи остидаги мамлакатларда ноқонуний гиёҳванд моддалар муаммосини тадқиқ қилиш мақсадида БМТ қўллаб-қувватлаши остида мазкур мамлакатларнинг ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларидан иборат махсус гуруҳ ташкил қилиш таклифи билан чиқди.

Бу ҳақда Тожикистон президенти 17 май куни юқори даражадаги “Терроризм ва уни молиявий манбаларига, жумладан гиёҳванд моддалар ноқонуний айланмаси ва уюшган жиноятчиликка қарши халқаро ва минтақавий ҳамкорлик" конференциясининг ялпи мажлисида баёнот берди. Тадбир Тожикистон ҳукумати томонидан БМТ, Европа Иттифоқи ЕХҲТ ва бошқа халқаро ҳамкорлар иштирокида ташкиллаштирилди. Конференцияда 50дан ортиқ давлат ва 27та халқаро ва минтақавий ташкилот вакиллари қатнашмоқда.

Раҳмоннинг таъкидлашича, Тожикистон Душанбеда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти форматида Аксилнаркотик маркази ташкил этилишини таклиф қилмоқда. «Биргина ўтган йилнинг ўзида бизда гиёҳванд моддалар контрабандасига қарши 67 та операция ўтказилди», - дея таъкидлади президент ва гиёҳванд моддалар контрабандаси “Шимолий йўлакка” кирувчи Тожикистон орқали кучсизланаётганини эслатиб ўтди.

Раҳмоннинг сўзларига қараганда, гиёҳванд моддалар ноқонуний айланмаси, худди одам савдоси ва маданий-тарихий ёдгорликлар ва қадриятлар контрабандаси сингари терроризмнинг молиялашда асосий манба ҳисобланади. Унинг таъкидлашича, Тожикистонда «терроризмни молиялаштиришнинг барча турлари ва шакллари жиноят дея тан олинган».

«Сўнгги йилларда биз хориждан террор ва экстремистик гуруҳларга, айниқса “Ислом давлати”(ИД)га кириб қолган ва Ўрта Шарқдаги “қайноқ нуқталар”га бориб қолган 300дан ортиқ фуқарони ватанга қайтардик. Жумладан, апрел ойи сўнгида Тожикистон ҳукуматининг саъй-ҳаракатлари билан Душанбега 84 нафар бола ва ўсмир қайтарилди, улар ота-оналари билан Ироққа кетган ва у ерда васийларсиз қолиб кетган эди», - деди Эмомали Раҳмон.

Тожикистон раҳбари ИДнинг айрим аъзолари аниқ мақсадлар билан Сурия ва Ироқдан Афғонистон ҳудудларига ташланаётганидан ўз хавотирини билдирди.

XS
SM
MD
LG