Ссылки доступа

ҚР парламенти спикери: Бакиевнинг Беларус фуқаролиги икки томонлама муносабатларни чеклаб туради


ОДКБ Парламент Ассамблеяси кенгашининг навбатдан ташқари мажлиси арафасида Қирғизистон парламенти спикери Дастанбек Жумабеков Белорус парламенти Вакиллар Палатаси раиси Владимир Андрейченко билан учрашди.

Муҳокама қилинган мавзулардан бир Қирғизистон собиқ президенти Қурманбек Бакиевнинг Белорусда бўлиб туриши бўлди, дея хабар беради ҚР парламенти матбуот хизмати.

Джумабеков Қурманбек Бакиев ва унинг атрофидагиларнинг Беларусдаги фаолияти ҳақида ОАВда мақолалар пайдо бўлаётганидан Қирғизистон томони хавотирга ва ташвишга тушаётганини билдирди. Жумладан, уларга Беларусда бўлишлари учун шарт-шароит яратилгани, фуқаролик берилиши, шунингдек уларнинг турли оммавий тадбирларда иштироки шулар жумласига киради. Торағанинг таъкидлашича, «бу каби ҳолатлар икки томонлама муносабатларнинг сустлашувига ва айрим ҳолларда пасайиб кетишига сабаб бўлади».

Шу билан бирга Жумабеков “Белорус томони “Жиноий ва оиламий ишлар, фуқаровий муносабатлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида”ги Кишинёв конвенциясига мос равишда барча чораларни кўришга қирғиз томони умид қилиб қолишини” ҳам қайд қилиб ўтди.

2005 йилда инқилоб билан ҳокимиятга келган Қурманбек Бакиев 2010 йил апрел инқилобидан сўнг Беларусга қочиб кетди. Унинг ўғли Максим Бакиев Буюк Британияда.

Арель ходисалари бўйича бўлиб ўтган жараёнлар якунларига кўра, Қурманбек Бакиев ва яна 28 киши турли муддатларга қамоққа ҳукм қилинган. Собиқ президент сиртдан 30 йил озодликдан маҳрум қилинган, унинг укаси, Давлат қўриқлаш хизматининг собиқ раҳбари Жаниш Бакиев ва собиқ бош вазир Данияр Усенов ҳам сиртдан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Қирғизистон Беларусдан Бакиевларни экстрадиция қилишни сўраган.

Белорусс ОАВларида Бакиевлар ва уларнинг атрофидагиларнинг мазкур мамлакатдаги бизнес лойиҳалари ҳақида хабарлар пайдо бўлиб туради.

XS
SM
MD
LG