Ссылки доступа

Қирғизистон-Қозоғистон чегарасида яна юк машиналарининг навбати пайдо бўлди


Қозоғистон билан чегарадаги Қирғизистон томонида жойлашган «Оқ-Тилек» ўтиш пунктида яна юк автомобилларининг навбати пайдо бўлди.

19 май куни НЎП да 50га яқин юк машинасми тўпланиб қолди, дея хабар беради Қирғизистон Давлат чегара хизмати матбуот хизмати.

ДЧХнинг хабарига кўра, тирбандликка Қозоғистон чегарачилари томонидан текширувларнинг кучайтирилиши сабаб бўлди. Хабарларга қараганда, Қирғизистон томони юк машиналарни тўсиқларсиз ўтказиб юбормоқда.

Ўтган ҳафтада Интернетда чегарачилар ва ҳайдовчилар ўртасида юзага келган можаро акс этган видео пайдо бўлди. Қирғизистон ДЧХ хабарига кўра, ҳодиса Қозоғистон ҳудудида юз берган.

Бишкек Қозоғистон томонидан Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи(ЕОИИ)нинг товарларни эркин ҳаракати борасидаги талаби бузилаётганини айтиб келади. Қозоғистон томонидан текширувларни кучайтирилиши кўп ҳолларда контрабандага қарши кураш билан изоҳланади.

XS
SM
MD
LG