Ссылки доступа

"Матбуот тарқатувчи"нинг Хоразм ва Хонқадаги раҳбарлари бир йилда деярли 800 миллион сўмни ўғирлашди


“Матбуот тарқатувчи” ҳиссадорлик жамиятининг Хоразм вилоятидаги шўъбаси раҳбари 2017-2018 йилларда обуначиларнинг 562 миллион 300 минг сўм пулини ноқнуний равишда ўз фойдасига ўзлаштирганликда айбланиб қўлга олинди.

Бош прокуратуранинг 21 майда билдиришича, шўъба раҳбари О.К., бу пулга “Каптива”, “Ласетти”, “Нексия” автомобилларини харид қилган. Бундан ташқари шўъба корхона негизида ташкил этилган Ҳазорасп босмахонаси балансида бўлган ҳақиқий баҳоси 750 миллион сўмлик бино ва иншоотларни 16,7 миллион сўмга сотиб олган.

Терговга қадар текшириш жараёнида келтирилган зарар ундириб олинди.

Прокуратура “Матбуот тарқатувчи” ширкатининг Хонқа филиали раҳбари М.Р., ҳам 2018 йилда обуначиларнинг 214 миллион сўмини ўғирлаб, Урганчда хотини номига уй сотиб олгани аниқланганини билдирди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

XS
SM
MD
LG