Ссылки доступа

Ўзбек алифбосининг янги варианти тақдим қилинди


Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузурида иш олиб борган лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини ислоҳ қилиш бўйича ишчи гуруҳнинг хулосалари тақдим этилди.

Айнан шу гуруҳ лотин алифбосига асосланган ўзбек алифбосини такомилаштириш ва соддалаштириш билан шуғулланган эди.

Янгиланган алифбода лингвистлар томонидан 30 та белги қолдирилиши таклиф қилинди: 29 ҳарф ва қаттиқ белгиларни ифодаловчи апостроф. Шу тариқа лотинга асосланган алифбо Ўзбекистонда 1993 йилда жорий этилган илк кўринишига қайтди (ń ҳарфи эътиборга олинмаган ҳолда), дея хабар беради Gazeta.uz.

Журналистларнинг эслатишларича, 1995 йилда Ўзбекистонда диакритик белгили барча ҳарфлар алифбодан чиқариб ташланган ҳамда иккита ҳарфли белгиларга ва апострофларга алмаштирилган эди. Энди эса бу ўзгаришлардан воз кечишга қарор қилинди. Лингвистларнинг айтишларича, 1993 йилда ўзбек алифбосига киритилган ўзгартишлар суахили ва турк алифболари намунасида амалга оширилган эди, "бу тиллар ўзбек алифбоси тилидан фарқ қилади".

Янги алифбо версиясига "c" ҳарфи қайтарилади, бу ҳарф кириллчадаги "ц" товушини ифодалайди. Лингвистлар шунингдек кириллчадаги “ш” ва “ч” ҳарфларни ифодаловчи sh ва сh бирикмасидан воз кечишга қарор қилдилар: улар ş ва ç га алмаштирилади. "О" ва "gʻ" ҳарфлари қозоқ ва қорақалпоқ алифбоси каби "ó" ва "ǵ" ҳарфларига ўзгартирилади.

XS
SM
MD
LG