Ссылки доступа

Томчи (ҚР) –Тошкент ҳаво қатнови тикланади


Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчихонасининг маълум қилишича, Томчи-Тошкент ҳаво қатнови қайта тикланади.

Дипломатик ваколатхона маълумотларига қараганда, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси билан ҳамкорликда ёз мавсумида мана шу йўналиш бўйича ҳаво қатновларини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Шартномага кўра, Тошкент-Томчи-Тошкет йўналиши бўйича биринчи рейс 2019 йилнинг 27 июн куни йўлга қўйилади ва 6 сентябрга қадар шу йўналиш бўйича самолётлар ҳар пайшанба куни парвоз қилади.

Бундан аввалроқ ҳаво қатнови бошланишидан аввал икки мамлакат журналистлари учун танишув парвозлари ўтказилиши борасида хабар берилган эди.

Тошкент-Томчи йўналиши бўйича парвозлар ёз мавсумида 2018 йилда ҳам амалга оширилган эди, аммо йўловчилар оз бўлгани боис парвозлар ўзини қопламаган ва июль ойида парвозларни тўхтатишга қарор қилинган эди.

Таъкидланишича, Тошкент-Томчи йўналишининг очилиши Ўзбекистондан сайёҳларнинг Иссиқ кўлга жалб қилишга ёрдам беради.

XS
SM
MD
LG