Ссылки доступа

Тошкент Ички ишлар бошқармаси ота -оналарни болаларини милиция билан қўрқитмасликка чақирди


Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси ота -оналарни фарзандларини милиция ходимлари билан қўрқитмасликка чақирди.

Бошқарманинг Telegram-каналида 22 май куни эълон қилинган чақириқда: “Ота-оналар! Илтимос, болаларингизни тартибсизлик қилса, биз уларни қамаб қўйишимиз билан қўрқитманг. Улар бизлардан қўрқиши керак эмас, аксинча нимадандир қўрқсалар бизнинг олдимизга югуриб келишлари керак”, деб айтилади.

Мазкур ёзув билан биргаликда мактаб ёшидаги болани хизмат мотоциклига ўтқизиб, кулиб турган милиция ходимининг сурати ҳам эълон қилинган.

Тошкент милициясининг Facebook саҳифасида бу борада фикр қолдирган кўпчилик фойдаланувчилар болалар орасида милициянинг ижобий имиджини шакллантириш ғоясини қўллаб-қувватламоқда.

Айрим фойдаланувчилар эса бунга қўшимча равишда милиция ходимларининг маданий савиясини кўтаришни, ҳар бир одамга шубҳа ва гумон билан муносабатлда бўлмасликни ўргатишни тавсия қилмоқдалар.

XS
SM
MD
LG