Ссылки доступа

Бош прокуратура терговчи ўз хоҳиши билан 27,5 минг доллар порадан воз кечганини билдирди


Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида ўзига нисбатан жиноят ишини “босди-босди” қилиш учун прокуратура терговчисига 27500 доллар пора бермоқчи бўлган одам қўлга олинди.

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, 49 ёшли фуқаро И.И., терговчига поранинг 7500 долларини пул шаклида беришини, қолган 20 минг доллар эвазига «Ж.С.К.» ҳиссадорлик жамияти ҳудудидаги савдо дўконини терговчи айтган фуқаро номига расмийлаштириб беришни айтиб пора таклиф қилган.

Терговчи бу ҳақда вилоят прокурори номига ариза ёзган. И.И,, 21 май куни терговчига пора бераётган пайтда қўлга олинган.

“Мазкур ҳолатлар юзасидан И.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда”, дейилади хабарда.

XS
SM
MD
LG