Ссылки доступа

Бишкекда ЙҲҚ бузганлик учун жарималарнинг юқорилигига қарши акция бўлиб ўтмоқда (видео)


Норозилик намойишчилари Чуй проспекти ва Ауэзов кўчаси кесишган жойда тўпланишди ва колонна бўлиб Чуй бўйлаб Фучик кўчасигача боришди. Йўлда улар жарималарнинг юқорилига қарши норозилик сифатида сигнал чалишди. Акция ташкилотчилари фуқаро фаоллари, жумладан «Элет Койгойу» жамоат бирлашмаси раиси Марипа Алийқуловадир.

«Айни дамда автомашиналарни асосан оддий фуқоролар бошқармоқда, улар учун машина - асосий даромад манбаидир. ЙҲҚ учун жарималар миқдори уларнинг даромадлари ва имкониятларига тўғри келмайди. Шу тариқа қийинчилик билан бир бурда нон топиш ҳаракатида бўлган оддий фуқароларнинг норозилиги кундан-кунга ортиб бормоқда. Биз одамларнинг норозилигицивилизация доирасидан чиқишини истамаймиз, шу сабабли барча фуқарларни ЙХҚ учун жарималар юқорилига қарши бўлган бизнинг акцияга қўшилишга чақирамиз», - дейди у маҳаллий ОАВга.

Йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ва жазолаш 2019 йилга қадар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексга киритилган эди. 1 январдан бошлаб у Қоида бузилишлар тўғрисидаги Кодексга киритилди, бу ҳужжатда жазо чоралари кучайтирилади ва янги кўринишдаги жарималар жорий қилинади. Аммо янги ҳужжатдаги чоралар ҳайдовчилар томонидан танқидга учради.

4 мартдан бошлаб Бишкек ва Чуй вилоятида “Хавфсиз шаҳар” лойиҳаси ишга тушди, унга кўра йўллардаги қоида бузилишлар видеокузатув камералари томонидан қайд қилина бошланди. Лойиҳанинг аввалги уч ойида Бишкек йўлларидаги ўлим билан боғлиқ ҳодиса 70%га камайди.

Жамиятдаги норозиликлар фонида ҳукумат май ойида баёнот бериб, жарималарни қайта кўриб чиқиш имкониятини ўрганишини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG