Ссылки доступа

Қозоғистон Қирғизистондан картошка, олма ва хурмо олиб келинишига жорий қилинган тақиқни бекор қилди


Қозоғистон қишлоқ хўжалик вазирлиги 22 майдан бошлаб Қирғизистондан уруғлик ва озиқ-овқат учун учун картошка, олма ва хурмо учун жорий қилинган тақиқларни бекор қилди. ҚР ҳукуматининг матбуот хизмати тақиқларни бекор қилиш борасида келишувга эришилганини маълум қилди.

Фитосанитар карантин чоралари Қозоғистон томонидан 2019 йил 19 февралида жорий қилинган эди. Ўшанда Қозоғистон қишлоқ хўжалик вазирлиги баёнот бериб, Қирғизистондан хурмо, олма ҳамда озиқ овқат ва уруғлик учун картошка олиб кирилишида чекловлар, Ўзбекистон ҳудудидан эса анор олиб кирилишида чекловлар жорий қилинишини билдирган эди. Улар Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳудудларидан олиб кирилаётган маҳсулотларда карантинга киритилган қўнғизлар мунтазам равишда учраб туришини маълум қилган эди.

Ўз навбатида Қирғизистон қишлоқ хўжалик вазири Нурбек Мурашев Қозоғистон томони Орто-Тоқой ва Киров сув омборларига сув ҳажмини аниқлаш мақсадида видеокузатув камералари ўрнатиш борасида таклиф берганини маълум қилди. Аммо қирғиз томонининг рад жавобидан кейин Қозоғистон айрим қишлоқ хўжалик маҳсулотларига нисбатан чекловлар жорий қилди.

28 феврал куни Қозоғистон пойтахтида ҳукумат вакиллари иштирокида музокаралар бўлиб ўтди, шундан кейин Қозоғистон томони чекловлар бекор қилинишига тайёр эканлигини билдирди. Ўшанда томонлар Қирғизистонда фитосанитар карантин назоратини кучайтириш масаласи бўйича йўл харитасини имзоладилар. 17та пунктдан иборат ҳужжатда кўриладиган аниқ чоралар қайд қилинган. Биринчи навбатда бажариладиган ишлар ҚР фитосанитар хизмати томонидан 2019 йил феврал ойидан июлигача ҳаётга татбиқ этилиши керак эди.

XS
SM
MD
LG