Ссылки доступа

ТИВ: Италияда юз берган ЙТҲ оқибатида Қозоғистоннинг тўққиз фуқароси жабрланди


Қозоғистон ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Италияда юз берган йўл транспорт ҳодисаси оқибатида тўққиз нафар қозоғистонлик жабрланди. Улардан беш нафари шифохонага ётқизилди, қолган тўрт нафари эса отелга жойлаштирилди, дея хабар берди вазирлик.

«Жароҳат олган қозоғистонликларнинг умуртқа поғонаси, елкаси ва қовурғаси лат еган, шунингдек бошқа жароҳатлари ҳам бор», — дейилади ТИВ хабарида. Хабарларга кўра, жабрдийдалар олдига қозоғистонлик дипломат етиб борди, у «жабрдийдаларга ҳар томонлама зарур ёрдамларни бермоқда». ТИВ маълумот олувчилар учун Қозоғистоннинг Италиядаги элчихонасининг телефон рақамини берди: +39 063 630 11 30.

ЙТҲ 22 май чоршанба куни эрталаб Италиянинг Тоскана вилоятида юз берди. Италия ОАВнинг хабар қилишича, Сиена – Флоренция магистралида кетаётган икки қаватлитуристик автобуси йўлдан четга чиқиб кетган ва жарликка қулаб тушган.

Чоршанба куни Россиянинг Италиядаги элчихонасининг маълум қилишича, автобус иштирокида Тосканада юз берган ЙТҲ оқибатида бир россиялик аёл халок бўлган ва 19 нафар россиялик шифохонага ётқизилган. Римдаги Россия элчихонаси ўз ходимлари зудлик билан “вазиятни ўрганиш ва ёрдам кўрсатиш мақсадида” жабрдийдалар олиб борилган Сиенага йўл олганини маълум қилди. Хабарларга кўра, жабрланганлар орасида икки нафар Арманистон фуқароси ҳам бор. Арманистон ТИВ жабрдийдалар орасида Арманистон фуқаролари борлигини тасдиқлади.

Россиянинг ТАСС ахборот агентлиги манбаларга таянган ҳолда ҳалок бўлган россиялик гид бўлиб ишлашини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG