Ссылки доступа

Чинозда тиббиëт ходимлари кўча тозалашга мажбурланмоқда (видео)


Ўзбекистон президентининг соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаси ходимларини ободонлаштириш ишларига жалб этишни қатъий тақиқлаш ҳақидаги қатъий кўрсатмасига қарамай, Тошкент вилояти Чиноз тумани Тиббиёт бирлашмаси шифокор ва ҳамширалари муттасил тарзда кўча тозалашга мажбурланмоқда.

Тиббиёт бирлашмасининг 2-шифохонаси ҳамширалари жўнатган видеода ўнлаб оқ халат кийган аёл қўлида кетмон ва супурги билан ажриқ тозалаётганини кўриш мумкин. 18 май куни олинган видеода оқ халатдаги яна уч аёл скамейкада ўтириб, хордиқ чиқармоқда.

Шифохонанинг ҳамширалари скамейкада ўтирган бош ҳамшира Зулфия Тожиева, катта ҳамшира Дилором Холқўзиевалар ўзларини ҳар куни кўча тозалашга мажбурлашини айтди.

- Ҳамма ҳамшира ва санитаркаларни бўлимдаги ишларини ташлатиб, мажбурлаб атрофларни тозалаш ишларини қилдираяпти. Кечки сменадан чиқиб¸ кетмон чопамиз. Ҳоким тозалат¸ деб кетган экан, шунга атрофларни тозалаттиряпти. Ўзлари ҳеч нарса қилмай, скамейкада ўтиришади. Биз кўча тозалаш учун ойлик олмаймизку, - дейди Чиноз тумани Тиббиёт бирлашмасининг исми очиқланмаслигини истаган ҳамшираси.

Катта ҳамшира Дилором Холқўзиева шифохона ходимларининг ободонлаштириш ишига туман ҳокимининг топшириғи билан олиб чиқилгани ва ўзи ҳам шифохона ҳудудини ажриқдан тозалашда қатнашганликларини айтди. Холқўзиева¸ санитар ва техник ходимлар бу тозалашга ўз хоҳишига кўра чиққанини иддао қилди.

Тиббиëт бирлашмасининг исми сир қолишини истаган бошқа ходимлари врач ва хамширалар ҳар куни ободонлаштириш ишларига мажбурлаб олиб чиқилиши, оқибатда беморлар қаровсиз қолиб кетаётганини айтди.

В Чиназе медработники жалуются на принуждение к уборке улиц
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:01:23 0:00

2018 йил 13 апрель куни Сирдарё вилояти Сайҳунобод туманида ўтказган селектор мажлисида Мирзиёев ободонлаштириш ишларига ўқитувчи ва шифокорларга кўча супуртириш президент ва давлат сиёсатига ҳиёнат эканини айтиб, буни қилган маҳаллий ҳокимиятлар қаттиқ жазога тортилишини айтганди.

XS
SM
MD
LG