Ссылки доступа

Қозоғистонда боланинг ўлимига сабаб бўлган батутдаги ҳодисадан кейин аттракцион эгаси ушланди


Қарағандада ҳаво билан тўлдирилган батутнинг ағдарилиб кетиши оқибатида 11 ёшли боланинг вафот этгани ва яна уч кишининг жароҳат олгани туфайли аттракцион эгаси ушланди. Бу ҳақда Қарағанда полиция департаменти маълум қилди.

«Кўнгилочар объектининг ноқонуний ва нотўғри ўрнатгани, шунингдек хавфсизликни таъминлай олмагани оқибатида боланинг ўлимига сабаб бўлгани боис батутни ишга туширган Қарағандада истиқомат қилувчи 40 ёшли фуқоро ушланди ва вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилди. Жиноий ишни тергов қилиш Қарағанда вилоят полиция департаменти ва прокуратураси назоратига олинган», – дейилади полиция хабарида.

Жиноят кодексининг 306 - «Инсоннинг ўлимига сабаб бўлган, хавфсизлик чораларига риоя этмаган хизмат кўрсатиш» моддаси бўйича очилган жиноий иш рўйхатга олинди.

25 май шанба куни Қарағандадаги Марказий паркда кучли шамол оқибатида ҳаво билан тўлдирилган батут ағдарилиб кетди ва бунинг натижасида 11-ёшли бола вафот этди, ҳамда уч бола жароҳат олди, улардан икки нафари, 2004 ва2012 йилларда туғилган болалар турли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди.

Шифокорларнинг сўзларига қараганда, 2012 йилда туғилган қизча ёпиқ бош жароҳати, мия чайқалиши, ёпиқ кўкрак жароҳати, ёпиқ қовурға синиши, танада жароҳат олган. 2004 йилда туғилган бола эса ёпиқ оёқ ва умртқанинг кўкрак қафаси жароҳати билан шифохонага ётқизилди.

Батут билан боғлиқ Қарағандада юз берган ҳодиса Қозоғистондаги биринчи воқеа эмас. Ўтган йилнинг май ойида пойтахтда кучли шамол болалар ўйнаётган батутни ағдариб юборган эди. Бунинг оқибатида беш нафар бола турли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган эди. 2017 йилнинг май ойида Павлодарда батут ағдарилиши оқибатида тўрт бола жароҳат олган эди.

XS
SM
MD
LG