Ссылки доступа

Илон Маск учирган 60та сунъий йўлдош Тошкентда ҳам кўринди (видео)


Илон Маск асос солган SpaceX ширкати 24 май куни коинотга учирган 60та мини сунъий йўлдош Тошкентда ҳам кўринди.

Интернетда 25 майдан 26 майга ўтар кечаси Тошкент осмонида 60та сунъий йўлдош бир қаторга тизилиб учиб ўтгани тўғрисидаги видеолар пайдо бўлди.

SpaceX сунъий йўлдошларининг учиб ўтаётгани дунёнинг бошқа кўплаб шаҳарларида ҳам кузатилди. Хабарларга қараганда, бу борадаги энг сифатли видео Ҳолландияда тасвирга олинди.

24 май куни эрталаб SpaceX ширкати Falcon 9 ракетаси бортида Starlink лойиҳасининг 60 та мини сунъий йўлдошини Ер орбитасига чиқарган эди.

Ушбу спутниклар ёрдамида глобал Интернет трафиги тармоғини тузиш режалаштирилган.

60 ракетанинг барчаси Интернетга уланиб бўлди. Бу ҳақда SpaceX компанияси асосчиси Илон Маск маълум қилди.

XS
SM
MD
LG