Ссылки доступа

Ўзбекистонда солиқдан қарз бўлиб қолгани оқибатида ишини тўхтатган тадбиркорларнинг қарзлари кечилмоқда


Тошкент шаҳрида якка тартибдаги тадбиркор сифатда рўйхатдан ўтган 1815 нафар фуқаронинг солиқ ва молиявий жарима бўйича 219 миллиард 700 миллион сўмлик қарзлари кечилди. Бу ҳақда маҳаллий матбуот Давлат солиқ инспекциясига таянган ҳолда хабар берди.

Маълум бўлишича, бу тадбиркорларнинг барчаси аввал солиқдан қарзларини ва жарималарни тўлай олмай, ўз ишини тўхтатишга мажбур бўлган шахслардир.

Хабарда айтилишича, жумладан, Учтепа туманида тадбиркор сифатида фаолиятини қайта тиклаган 524 одамнинг 39 миллиард 300 миллион сўм, Олмазор туманида тадбиркорлик фаолиятини қайта тиклаган 229 одамнинг 80 миллиард сўмдан кўпроқ қарзларидан воз кечилган.

Давлат солиқ инспекцияси турли сабабларга кўра солиқдан қарз бўлиб қолган тадбиркорларни 1 июлига қадар белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган ҳолда қарздорликни ҳисобдан чиқаришга ва ўз фаолиятини қайта тиклашга чақирди.

XS
SM
MD
LG