Ссылки доступа

Афғонистонда болани ўлдириш иши бўйича икки ўсмир узоқ муддатга ҳукм қилинди


Афғонистон суди 26 май якшанба куни болакайни ўғирлаб, ўлдиргани учун вояга етмаган икки йигитнинг ҳар бирини 30 йил муддатга озодликдан маҳрум қилди.

Шафқатсизларгча содир этилган қотиллик мамлакат бўйлаб ғазабларга сабаб бўлди ва болаларга нисбатан содир этилган жиноятлар жавобсиз қолаётган Афғонистонда адолатни таъминлаш борасида чақириқларнинг янграшига олиб келди.

Олти ёшли Махса Аҳмади ота-онаси 300 минг долларни ўғирлаганларга тўлаб бера олмагани боис Қабулда ўғирланган ва ўлдирилган эди. Полиция томонидан ўтказилган рейдлар натижасида вояга етмаган икки йигит ушланди. Кейинроқ полиция ушланганлар кўрсатма бераётгани акс этган видеони намойиш қилди.

Видеодаги икки йигитболани мотоциклда ўғирлашганини, сўнг уни ижарага олинган уйга олиб боришганини ва гаров учун пул келмагани боис ўлдиришганини айтишади. Судья томонидан эълон қилинган ҳукмда айбдорларнинг аниқ ёши айтилмайди, фақат улар 18 ёшга тўлмагани маълум қилинган.

XS
SM
MD
LG