Ссылки доступа

Тожикистон ва Эрон ўртасидаги парвозлар июн ойи бошларида қайта тикланади (видео)


Тожикистон Авиация расмийлари Эроннинг Varesh Airlines авиакомпаниясига Машҳад-Душанбе-Машҳад йўналиши бўйича парвозларни амалга оширишига рухсат берди. Ўтган йилнинг куз ойларида Aseman Airlines авиакомпанияси иқтисодий инқироз туфайли бу йўналиш бўйича мунтазам парвозларни тўхтатган эди.

ТР ҳукумати қошидаги Фуқаро авиацияси Агентлиги директорининг ўринбосари Азиз Набизода 27 май куни Эрон авиакомпанияси Душанбе ва Машҳад ўртасида парвозларни йўлга қўйиш учун рухсат олганини тасдиқлади. «Бир ой муқаддам Эрон Фуқаро авиация агентлиги Varesh Airlines авиакомпанияси йўловчи ташиш масаласида барча ҳужжатларни бизга тақдим қилди. Биз бу ҳужжатларни ўрганиб чиқдик ва Машҳад-Душанбе-Машҳад йўналиши бўйича парвоз қилишига рухсат бердик», - деди Набизода.

Varesh Airlines авиакомпаниясига тегишли Boeing 737-500 ҳаво кемасининг Тожикистондан Эронга илк парвози 6 июн куни амалга оширилади. Авиачипталар сотуви 15 майдан бошланди. Бир томонга авиачипталар нарҳи – 2360 сомони ($250га яқин), у ёққа ва яна ортга қайтиш нарҳи – 3750 сомони ($395), дея хабар берди Varesh Airlines авиакомпаниясининг расмий вакили бўлмиш «Алмоси Шарқ» компанияси. «Алмоси Шарқ» компаниясининг бош директори Абдуризо Муҳаммадининг тушунтиришича, Эрон расмийлари Эрон ва Тожикистон ўртасида қуруқликда тўғридан тўғри алоқалар бўлмагани боис парвозларни қайта тикланишини сўраб мурожаат қилган. «Айни дамда парвозлар ҳафтада бир мара амалга оширилади. Биз, «Таджик Эйр» авиакомпанияси ўз муаммоларини бартараф этишини ва Душанбе-Теҳрон-Душанбе йўналиши бўйича парвозларни қайта тиклашига умид қиламиз», - дейди Абдуризо Муҳаммади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг куз ойидан бошлаб Эроннинг Aseman Airlines авиакомпанияси иқтисодий инқироз ва валюта бозоридаги беқарорликлар туфайли Машҳад-Душанбе-Машҳад йўналиши бўйича йўловчи ташишни тўхтатган эди. Бу ҳақда ИРНА агентлигига авиакомпания раҳбарнинг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Самад Аминзода маълум қилди. Унинг сўзларига қараганда, шу сабабли ҳам бошқа йўналишлар бўйича авиаташувлар ҳам тўхтатилди.

Авиакомпания раҳбарнинг ўринбосари Душанбега парвозлар гўёки сиёсий сабаблар билан тўхтатилганини инкор қилди. «Биз валюта бозори барқарорлашганидан кейин Машҳад-Душанбе-Машҳад йўналишидаги парвозларни тиклаш ниятидамиз», деган эди Аминзода.

Полеты между Душанбе и Мешхедом будут возобновлены в июне
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:00 0:00

Aseman Airlines авиакомпаниясининг Душанбедаги вакили Хожи Тоҳирий, «паст рентабеллик туфайли йўловчи ташиш тўхтатилгани» борасида маълум қилган эди. Айрим манбалар, Тожикистон ҳукуматининг Aseman Airlines Машҳад-Душанбе-Машҳад йўналиши бўйича парвозлари учун лицензиясини узайтирмагани боис Эрон авиакомпанияси парвозларни тўхтатганини айтган эди.

Бироқ Тожикистон Фуқаро авиация Агентлиги рахбарининг биринчи ўринбосари Азиз Набизода бу маълумотни инкор қилди. «Aseman Airlines авиакомпаниясининг куз-қиш мавсумида Тожикистонга парвозларни амалга ошириши учун рухсатномаси бор. Авиакомпания нима сабабдан парвозларнни тўхтатгани – ҳозирча номаълум», - деган эди у 26 сентябр куни.

XS
SM
MD
LG