Ссылки доступа

Австрияда канцлер Себастьян Курцга ишончсизлик билдирилди


Себастьян Курц
Себастьян Курц

Австрия Миллий Кенгаши канцлернинг собиқ ўринбосари Хайнц-Кристиан Штрахенинг истеъфога чиқиши туфайли юзага келган ҳукумат инқирози фонида мамлакат канцлери Себастьян Курц ва ҳукумат аъзоларига ишончсизлик билдирди.

AFPнинг таъкидлашича, бу каби мисли кўрилмаган овоз бериш жараёни мамлакат тарихида бўлмаган. Ишончсизлик учун парламентнинг қуйи палатасидаги мухолиф партиялар овоз берди.

Бир ҳафта аввал Австрияда ҳукмрон ўнг ва ўта сўл кучлар коалицияси барбод бўлди. 20 май куни Себастьян Курц вазирлар маҳкамасидаги Австрия Озодлик партияси вакили Херберт Киклнинг ИИВ раҳбари лавозимидан истеъфога чиқишини эълон қилди. Унинг ортидан ўта ўнг партия вакиллари бўлмиш вазирлар ҳукуматни тарк этди.

Хайнц-Кристиан Штрахе немис матбуотида унинг “Путинга яқин бўлган россиялик олигарх Игор Макаровнинг жиянидан пул олиш” борасида музокаралар ўтказгани ҳақида видеоёзувлар эълон қилиганидан сўнг 18 май куни истеъфога чиқди.

Журналистларнинг хабар қилишича видеода, у Kronen Zeitung газетасига эгалик қилиш ва қурилиш соҳасида ҳукумат даражасида эришиладиган шартномалар эвазига Штрахе сайлов компаниясини номи ошкор қилинмаган россиялик томонидан молиялаштиришга тайёр эканлигини айтган. Видео 2017 йилги парламент сайловлари арафасида олинган.

XS
SM
MD
LG