Ссылки доступа

Европа кенгаши раиси Марказий Осиё сафари доирасида Тошкентга келади


Европа кенгаши раҳбари Дональд Туск Марказий Осиё сафари доирасида 31 май куни Ўзбекистонга келади.

Европа кенгаши матбуот хизматининг билдиришича, Дональд Туск 29 майда бошланиб, 2 июнда якунланадиган сафарини Тожикистондан бошлайди. У 30 майда президент Эмомали Раҳмон билан музокаралар ўтказганидан сўнг Нурсултонга жўнаб кетади.

31 май куни Қозоғистон муваққат президенти Қосимжўмарт Тўқаев ва Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашади.

31 май куни Туск Ўзбекистонга келади ва президент Шавкат Мирзиёев қабулида бўлади.

Учрашувларда Европа Иттифоқининг Марказий Осиёга нисбатан янги стратегиясига доир масалалар, минтақавий ва икки томонлама ҳамкорлик, иқлим ўзгариши, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, чегараларни бошқариш ҳамда хавфсизлик муаммолари муҳокама қилинади.

XS
SM
MD
LG