Ссылки доступа

Ўзбекистон Германия билан ҳамкорликда «Volkswagen» ишлаб чиқармоқчи


Ўзбекистонда Германия билан ҳамкорликда «Volkswagen» тижорат автомобилларини ишлаб чиқаради. Президент матбуот хизматининг билдиришича, бу борадаги шартнома президент Шавкат Мирзиёев ва Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер 28 май куни Тошкентда ўтказган музокаралар доирасида имзоланди.

Бундан ташқари томонлар ахборот алмашиш ва уни ҳимоя қилиш, парник газлари чиқарилишини камайтириш ва иқлим ўзгаришларига мослашиш, Ўзбекистон Фанлар академияси билан Германиянинг "Integra GmbH" ҳамда "Vamed Engineering GmbH" компаниялари ҳамкорлигида Тошкент шаҳрида Ядровий тиббиёт ва нурли терапия марказини ташкил этиш бўйича битимларга ҳам қўл қўйди.

29 май куни немис президенти ва рафиқасининг Урганч давлат университети талабалари билан учрашиб¸ Хивага ҳам бориши режаланган.

Айтилишича¸ 2018 йил икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 770 миллион доллардан ошган ва бу олдинги йилга нисбатан 25 фоизга кўпдир.

Штайнмайер Ўзбекистонга расмий ташриф билан 27 май куни келган эди.

XS
SM
MD
LG