Ссылки доступа

Назарбоевга «ЕОИХ фахрий раиси» мақоми берилди


29 май куни Қозоғистон пойтахтида Евроосиё Иқтисодий Олий Кенгашининг мажлиси бошланди.

Учрашувни очар экан, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев баёнот бериб Россия президенти Владимир Путин “Қозоғистон собиқ президентининг интеграция ишига қўшган ҳиссаси эътиборга олинган ҳолда” Нурсултон Назарбоевга бирлашманинг фахрий раиси мақоми берилиши борасида таклиф берганини маълум қилди.

Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи (ЕОИИ) ташкил этилганлигининг беш йиллигига бағишланган саммит -ташкилот аъзолари бўлмиш бешта мамлакат етакчиларини тўплади, бу ташкилотга Россия ва Қозоғистондан ташқари Қирғизистон, Арманистон ва Беларус ҳам аъзодир. Саммитда иштирок этиш учун Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ҳам келди. Тадбир Арманистон раислигида бўлиб ўтмоқда.

Расмий «Казинформ» ахборот агентлигининг маълум қилишича, учрашув «Нурсултон Назарбоевнинг Евроосиё интеграцияси тўғрисидаги ғоясининг 25 йиллиги» ва Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи тўғрисидаги Шартнома имзоланганлигининг беш йиллигига бағишланган. Куни кеча Назарбоев Путин билан Нур-Султон шаҳрида учрашиб, унга ўз номи билан аталувчи орден топширди.

Мамлакатни салкам 30 йил бошқарган Нурсултон Назарбоев 19 март куни президентлик лавозимини топширди, аммо кўплаб муҳим ваколатларни ўзида сақлаб қолди. 2018 йилда Назарбоев умрбод Қозоғистон Хавфсизлик Кенгашига раҳбарлик қилиш имкониятини қўлга киритди. Биринчипрезидентга қонун йўли билан елбасы («эл боши») титули берилган, бу титул унга ва унинг оиласига умрбод ҳар қандай жиноий ва фуқаровий ишлар бўйича таъқиб қилинмаслик иммунитетини беради.

XS
SM
MD
LG