Ссылки доступа

Италияда юз берган ЙТҲда жароҳат олган қозоғистонликлар ватанга санавиация самолётида олиб келинади


Қозоғистон соғлиқни вазирлиги Италияда юз берган ЙТҲда жабрланган икки нафар қозоғистонликни ватанга олиб келиш учун санавиациянинг махсус самолётини тайёрлаб қўйди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таянган ҳолда маҳаллий нашрлар маълум қилди.

28 май куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қозоғистон ташқи ишлар вазирлигидан Қозоғистоннинг икки фуқаросини ватанга қайтариш зарурияти ҳақида мактуб олди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати тарқатган хабарга қараганда, хорижлик мутахассисларнинг тиббиёт хулосасида мижозларнинг аҳволи, кўплаб жароҳат олгани боис, барқарор оғир экани, шусабабли санитар авиация кучлари ёрдамида транспортировка қилиш зарурияти қайд қилинган.

«Соғлиқни сақлаш вазирлиги мижозларни транспортировка қилишга тайёрлигини билдиради. Санавиациянинг махсус самолёти ҳозирлаб қўйилди, авиа парвоз юқори малакали тиббиёт ходимлари кузатувида амалга оширилади», - дейилади хабарда.

Фавқулотда Тиббиёт Миллий мувоффиқлаштириш марказининг маълумотига кўра, мижозларни санитар авиацияси ёрдами билан Олмаотага транспортировка қилиш яқин кунларда амалга оширилади.

Тўққиз нафар қозоғистонлик жароҳат олган ЙТҲ 22 май куни эрталаб Италиянинг Тоскана вилоятида юз берди. Италия ОАВнинг маълум қилишича, Сиена – Флоренция магистралида кетаётган икки қаватли туристик автобус йўлдан четга чиқиб кетган ва жарлика тушиб кетган. Ҳодиса оқибатида Россия фуқароси бўлмиш аёл вафот этди.

XS
SM
MD
LG