Ссылки доступа

Қозоғистонда президентликка номзодларнинг теледебатлари бўлиб ўтди – иштирокчиларнинг салкам ярми келмади


Қозоғистонда президетликка номзодларнинг мамлакат тарихида ҳисоб бўйича иккинчи марта теледебатлари бўлиб ўтди (биринчиси 2005 йилда ўтказилган эди). Президентлик сайловлари арафасида мамлакат раҳбарлигига даъвогарлардан тўрт нафари эфирга чиқди. Уч нафари номидан ишончли вакиллар қатнашди.

Ташкилий ишлар учун салкам бир ярим соат ва 41 миллион тенге (107 минг доллар) сарфланди.

Амалдаги президент, номзоди ҳукмрон “Нур Отан” партияси томонидан кўрсатилган Қасим-Жомарт Тоқаев номидан партия аъзоси ва мажилис депутати Маулен Ашимбаев, «Ақ жол» партияси номзоди Дания Еспаева номиданпартия етекчиси Азат Перуашев иштирок этиши мунозаралар бошланадиган куни эълон қилинди. Тўғридан тўғри мунозаралар бошланиши арафасида «Ауил» партиясининг номзоди Толеутай Раҳимбековнинг шахсан ўзи иштирок этмаслиги маълум бўлди. Унинг номидан партия раиси Али Бектаев қатнашди.

Қозоғистон Халқ Коммунистик партияси номзоди Жамбил Ахметбеков, «Улт тагдири» (“Миллат тақдири”) жамоат ҳаракати номзоди Амиржан Қосанов, Қозоғистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан кўрсатилган Амангельди Таспихов ва «Ұли дала қырандары» (“Буюк дашт бургутлари”) республика ҳаракати номзоди Садибек Тугел дастурларини шахсан ўзлари тақдим қилдилар.

Чиқишларнинг навбати қуръа ташлаш орқали белгиланди.

Тўғридан тўғри эфирда бўлиб ўтган телемунозаралар мустақиллик эълон қилинганидан бери Қозоғистон тарихидаги иккинчиси бўлди. Бирнчи мунозаралар 2005 йилда ўтказилган эди. Ўшанда номзоди кўрсатилган Қозоғистоннинг эндиликдаги собиқ президенти Нурсултан Назарбоев телемунозараларда иштирок этмаган эди.

Президентликка номзодларнинг тарғибот кампанияси 7 июн куни якунланади, 8 июн – «жимжитлик куни». Қозоғистонда муддатдан аввалги президентлик сайлови 9 июнга белгиланган.

XS
SM
MD
LG