Ссылки доступа

Манба: Сўнгги 10 йилда Туркманистондан салкам 1,9 миллион киши чиқиб кетган


Туркманистондаги Азатлиқ радиосининг ишончли манбаларининг таъкидлашича, сўнгги 10 йилда мамлакат ташқарисига 1 миллион 879 мингдан ортиқ киши чиқиб кетган.

"Давлат статистика қўмитаси томонидан билвосита ва бевосита тўпланган ёпиқ маълумотларга кўра, 2008 йилдан 2018 йилга қадар хорижга доимий яшаш учун ёки доимий ишлаш учун 1 миллион 879 минг 413 киши чиқиб кетган, бу тоифадаги одамлар деярли қайтмаган", -дея баёнот беради вазият билан яқиндан таниш бўлган манбалардан бири, унинг таъкидлашича мамлакатдан вақтинча чиқиб кетганлар бу рақамга киритилмаган.

Шу кунгача эълон қилинмаган бу маълумотларнинг ишончлилигини Азатлиққа Туркманистоннинг турли давлат тузилмаларидаги учта манба тасдиқлади.

"Барча маълумотлар маҳфийлаштирилган. Айнан шу сабабли ҳам аҳолини рўйхатга олиш натижалари эълон қилинмаган. Рўйҳатга олиш ва унинг натижалари берилди, аммо президентга натижалар ёқмади ва убошқа критериялар бўйича, турли ҳисоблар, уй бошқарувлари, болалоар боғчалари, мактаблар бўйича тадқиқот ўтказилиши юзасидан фармойиш берди. Натижаси маълум бўлдики, салкам икки миллион аҳоли ташқарига чиқиб кетгани ойдинлашди", - дея хабар беради Азатлиқ манбаси.

Азатлиқнинг бошқа бир манбасининг айтишича, аҳолининг сони, миграция тўғрисидаги кўрсаткичлар Туркманистон ҳукумати учун ҳам кутилмаган ҳол бўлди. "Гап-сўзларга қараганда бу рақамлар президентга тақдим қилинганида у ғазабланган. Унинг ҳукмронлигини таҳқирловчи бундан бошқа яна нима ҳам бўлиши мумкин", - дея таъкидлайди Азатлиқнинг ўз номини ошкор қилишни истамаган хабардор манбаси.

Азатлиқ радиосининг манбасининг таъкидлашича, мамлакат аҳолисининг эмиграцияси борасида бевосита тадқиқот ўтгазган Туркманистон Статистика давлат қўмитасининг икки нафар собиқ раҳбари Людмила Аманниязова ва Айна Ораева айни дамда ҳукумат томонидан назоратга олинган ва уларнинг ташқи дунё билан мулоқоти чекланган.

Туркманистон ҳукумати мамлакатдан ташқарига чиқиб кетаётган фуқаролар борасидаги статистик маълумотларни эълон қилмайди. Шунингдек, аҳолининг аниқ сони ҳақида ҳам расмий маълумотлар йўқ.

XS
SM
MD
LG