Ссылки доступа

Россия Ўзбекистонга Айдаркўл сув омбори яқинида АЭС қуриб беради


Россиянинг "Росатом" давлат корпорацияси 2020-2021 йилларда Ўзбекистонда АЭС қурилиши бошланиши ва қурилиш майдончаси сифатида Жиззах вилоятининг Фориш туманидаги Айдаркўл кўли танланганини тасдиқлади.

"Бир нечта эҳтимолий вариантлар кўриб чиқилди, ҳамда Айдаркўл номи остидаги гўзал майдон танланди", - дея ТАСС "Росатом" давлат корпорацияси раҳбари Алексей Лихачевнинг сўзларидан ихтибос келтиради, у бу сўзларни РФ бош вазири Дмитрий Медведевнинг Ўзбекистонга 29-30 май кунлари амалга оширган ташрифи вақтида айтди. – Бизга бу майдон яхши таниш, аммо бир нарсани таъкидламоқчиманки, якуний қарор мазкур майдонга атом блоки қурилиши учун лицензия берилганидан кейин қабул қилинади".

Лихачевнинг сўзларига қараганда, Росатом 2020 йил охирларига қадар Ўзбекистонда биринчи атом электр станцияси (АЭС) қурилиши учун зарур рухсатнома олишни режалаштирмоқда. 2020-2021 йилларда, унинг сўзларига қараганда, станция қурилиши бошланишини ойдинлаштирувчи “биринчи бетон” қўйилади.

"Келаси йил охирларига қадар аниқ майдонда лойиҳани бошламоқчимиз, бунинг учун зарур лицензия ҳужжатларини олиш ва 2020 ва 2021 йилларда "биринчи бетон" қўямиз. Бу ҳақиқатан ҳам оламшумул муддат бўлади, иккинчи томондан улар лойиҳани амалга ошириш, лицензиялаш жараёнларини кузатиш имкониятини яратади", - деди Лихачев.

Айдаркўл – Ўзбекистон шимолий-шарқидаги катта ёпиқ кўл бўлиб 1960 йилларда тошиб кетган Сирдарёнинг сувлари ҳисобига пайдо бўлган Арнасойдаги сунъий сув омбори ҳисобланади. Ҳозир Айдаркўл қуриб бораётган Орол денгизидан кейинги минтақада иккинчи ўринда турувчи кўл ҳисобланади.

Ўзбекистонда АЭС қуриш масаласи XX асрнинг 80 йилларида кўтариб чиқилган эди, аммо юқори сейсмохавфлилик туфайли инкор қилинган эди. XXI аср бошларида станция қурилишига Россиянинг Росатом томонидан фаол мойиллик билдирила бошланди, 2017 йилнинг декабрида Россия ва Ўзбекистон хукуматлари АЭС қуришни кўзда тутувчи атом энергетикаси борасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида шартнома имзоладилар. Ўшанда Лихачев баёнот бериб, Россия Ўзбекистонга "3+" ВВЭР-1200 авлодидаги иккита блокдан иборат станция қуриш таклифини бераётганини маълум қилган, ҳамда, "бу каби станцияларни қуриш масаласида тажрибамиз етарли", деган эди.

Аввалига станцияни Тўдакўл сув омбори яқинида қуриш режалаштирилган эди, аммо Лихачевнинг сўзларига қараганда, эндиликда майдонча учун Айдаркўл танланган. Режага кўра, станция 2030 йилга қадар фойдаланишга топширилиши мўлжалланмоқда. Уни қуриш учун Россия ҳукумати Ўзбекистонга кредит ажратади.

XS
SM
MD
LG