Ссылки доступа

Бишкекда фаоллар коррупцияга қарши тинч митинг ўтказмоқчи


Бишкекда фаоллар тинч митинг ўтказишни ва раҳбарлардан коррупцияга қарши кескин кураш олиб боришни талаб қилишни режалаштирмоқда. Акцияга чиқиш борасидаги чақириқ билан «Фейсбук»даги саҳифасида ҳуқуқ ҳимоячиси Рита Карасартова эълон қилди.

«Агар биз ислоҳотлар ўтказиш борасида аниқ қадамларни қўймас эканмиз, у ҳолда бизда ҳеч нарса ўзгармайди. Сиз коррупцияга қарши курашдан қониқасизми? Сиз МХДҚ (Миллий Хавфсизлик Давлат қўмитаси-тахририят изоҳи) фаолиятидан қониқасизми? Сиз миллионлаб бюджет маблағлари бюджетни четлаб ўтиб, бутун кураш сиёсий қатағонларга қаратилишига розимисиз?», - дея савол беради Карасартова.

У норози кайфиятда бўлганларни 3 июн куни майдонда тўпланишга ва “Корупцияга қарши аниқ кураш учун” тинч митинг ўтказишга чақирди.

«Бир соат мобайнида биз президент ва парламентга мамлакатда коррупцияга қарши курашда юзага келган вазиятдан қониқиш ҳосил қилмаётганимизни кўрсатиб қўямиз. Мана бу хабарни тарқатишингизни илтимос қиламан», -дея ёзади фаол.

XS
SM
MD
LG