Ссылки доступа

Ашхободда автобус йўловчилари ўғрини тутиб олишди ва «жазолашди»


28 май куни шаҳар автобусларидан бирида йўловчилар киссавурни ушлашди. Юз берган ҳодиса ҳақида унинг бевосита гувоҳи бўлган Ашхободдаги Азатлиқ радиоси мухбири хабар берди.

Мухбирнинг сўзларига қараганда, киссавур йўловчилар томонидан қўлга олинган, ҳамда калтакланиб автобусдан тушириб юборилган.

«Энг қизиғи, одамлар полиция чақириб ўтиришмади. Чунки улар полицияга ишонишмайди ва полиция билан алоқа қилишни исташмайди. Улар полиция ўғрилардан ўз улушини олиб туришини ва қўйиб юборишини яхши билишади», - дейди автобус йўловчиларидан бири Азатлиқ радиоси мухбири билан суҳбатда.

Яна бир йўловчининг сўзларига қараганда, Ашхобод аҳолисининг кўпчилиги бу каби ишларни полициянинг аралашувсиз ўзлари ҳал қилишни афзал кўришади.

«Улар киссавурни калтаклашди. У автобусдан чиқди-да, узоқ ўтириб қолди», - дея хабар беради ўғрининг ушланишига гувох бўлган Азатлиқ мухбири. Азатлиқ радиоси автобусда ушланган кишининг фотографиясига эга, аммо уни эълон қилишдан тийилиб туради.

XS
SM
MD
LG