Ссылки доступа

Тошкентда яна иккита машина ёниб кетди


Uzbekistan - bus burnt in Tashkent
Uzbekistan - bus burnt in Tashkent

Mercedes-Benz автобусларининг ёниши тез-тез кузатилиб туриладиган Тошкентда бу гал Mercedes-Benz енгил автомашинаси ёниб кетди.

Маҳаллий нашрларнинг хабар беришича, 30 май куни соат 10дан 16 дақиқа ўтганда Ёнғин хавфсизлик хизматига Чилонзор туманидаги Кичик халқа йўлида Mercedes-Benz автомашинаси ёнаётгани ҳақида хабар келган.

Воқеа жойига 2та ўт ўчириш машинаси 7 дақиқада етиб борган. Аммо бу вақт ичида автомашина эгаси воқеа гувоҳлари кўмагида ёнғинни ўчиришга муваффақ бўлган. Ёнғин натижасида ҳеч ким жароҳатланмаган.

Шу куни Тошкентнинг Яшнабод туманида "Газель" русумидаги юк автомашинаси ҳам ёниб кетган.

Сўнгги пайтларда Тошкентда енгил автомобиллар ва автобусларнинг ёниши тез тез кузатиб турилади.

Масалан, сўнгги марта Тошкентнинг Юнусобод туманидаги автобус паркида 2018 йилнинг 15 декабрида бирданига иккита, 11 декабрда эса битта 57-йўналишдаги йўловчи ташувчи автобус ёниб кетган.

Тошкентда сўнгги тўрт йилда Mercedes русумидаги камида йигирма саккизта йўловчи ташувчи автобус ёниб кетгани кузатилган.

XS
SM
MD
LG