Ссылки доступа

Қирғиз-ўзбек чегарасида чегарчиларга бўйсунмаган Ўзбекистон фуқароси жароҳат олди


Бугун, 31 май куни ҚР Ўш вилояти Аравон туманидаги Тоғуз Булоқ деган жойда қурол ишлатилган ҳолда чегара ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда ҚР Давлат чегара хизматининг жамоатчилик билан алоқалар ва ОАВ бўйича бўлими маълум қилди.

Маълум қилинишича, чегарачилар чегара яқинида Ўзбекистон Республикасига тегишли иккита машинани пайқаб қолишган, аммо ҳайдовчилар тўҳташ борасидаги талабга бўйсунмади. «Чегара наряди ҳавога қарата огоҳлантирувчи ўқ узди. Бироқ автомашиналар ҳаракатини давом эттираверди ва Қирғизистон чегара наряди автотранспорт ғилдирагига қарата қурол ишлатишга мажбур бўлди, бунинг оқибатида Ўзбекистоннинг бир фуқароси яраланди», - дейилади ДЧХ хабарида.

Таъкидланишича, жароҳатлаган фуқаро Ўзбекистоннинг Марҳамат туман шифохонасига олиб борилган. «Мазкур ҳодиса бўйича зудлик билан Давлат Чегара хизмати раисининг Ўзбекистон Республикаси ДХХ раисининг ўринбосари - ДХХ чегара қўшинлари қўмондони билан телефон мулоқоти бўлиб ўтди, мулоқотда чегара муассасаларининг раҳбарлари ҳодиса юз берган жойга қўшма суриштирув ўтказиш мақсадида чегара хизмати вакилларини юборишга келишиб олдилар», -дейилади хабарда.

Бугунги кунда Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги 1378 километрлик чегаранинг атиги 1170 километри бўйича келишувга эришилган. 2018 йилда баҳсли участкаларни аниқлаш бўйича барча ишлар якунлангани, аммо делимитация ва демаркация жараёни давом этаётгани маълум қилинган эди. Ҳар икки республика ишчи гуруҳлари ўртасида мунтазам равишда учрашув ва музокаралар бўлиб ўтмоқда.

XS
SM
MD
LG