Ссылки доступа

Туркманистон шарқида полиция мигрантлар қариндошларининг телефонларини текширмоқда


Лебап вилоятининг Саят этрапи (тумани)да куч ишлатиш салоҳиятига эга идораларнинг ходимлари Туркияда бўлган меҳнат муҳожирларининг қариндошларининг уйларга кириб, уларга тегишли телефон ва SIM- карталарни текшириш учун олиб қўймоқда.

Бу ҳақда Азатлиқ радиосига хавфсизлик нуқтаи назаридан ўз исмини ошкор қилишни истамаган минтақадаги манба маълум қилди:

- Полиция ва Миллий хавфсизлик вазирлиги ходимлари уйма-уй юриб “Қариндошларингиз ёки фарзандларингиз Туркияда нима иш билан шуғулланмоқда? Улар билан алоқа қилиб турибсизми? Қанча пул юбормоқда? Бизга телефонингиз ва SIM- картларни беринг, биз текширувдан сўнг 5-10 кундан кейин қайтариб берамиз” дейишмоқда.

Манбанинг сўзларига қараганда, Саят этрапида айрим аҳолидан ҳуқуқ тартибот ходимлари телефон ва СИМ карталарни 15 кун аввал олиб қўйган ва ҳамон қайтариб беришмаган.

Маҳаллий аҳолига таянган манбанинг таъкидлашича, фуқаровий кийимда уйма уй юриб, аҳолидан телефон ёки SIM-картларни олиб қўяётганлар аслида Миллий Хавфсизлик вазирлиги ходимларидир.

Халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар мунтазам равишда Туркманистонни фуқаролар эркинлигини поймол қилишда айблаб келади. Азатлиқ радиоси бир неча бор туркман ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан фуқароларнинг телефонлари олиб қўйилгани ва фуқfроларнинг шахсий маълумотларини текширгани ҳақида маълум қилган эди.

Ўтган йилнинг март ойида Дашўғиз вилаятида полиция ходимлари оммавий равишда бюджет ташкилотлари, жумладан таълим муассасалари ходимларининг телефонларини текшириш мақсадида йиғиб олган эди.

XS
SM
MD
LG