Ссылки доступа

Ўзбекистон аёллар футболи бўйича Осиё Кубоги мусобақаларини ўтказишга қизиқиш билдирмоқда


Ўзбекистон 2022 йилда Аёллар футболи бўйича Осиё Кубоги мусобақаларини ўтказишга қизиқиш билдираётган учта мамлакатдан биридир, дея хабар берди Осиё футбол Конфедерацияси.

Ташкилот баёнотида таъкидланишича, қизиқувчи мамлакатларга таклифнома юборилади, улар шу тариқа стадионлар бўйича ўз таклифларини тақдим қилиш имкониятига эга бўладилар. Мусобақаларни ўтказадиган мамлакат 2020 йилда аниқланади.

Осиё Кубогини ўтказиш мақсадида ариза бериш дедлайн(сўнгги муддат)и 31 май куни тугади.

Аёллар футбол бўйича Осиё Кубоги Жаҳон чемпионати саралаш турнири ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG