Ссылки доступа

Ашхободда Велосипед куни муносабати билан янги рекорд ўрнатилди


Туркманистонда Велосипед куни оммавий велопойгалар ва янги миллий рекордлар билан тантанали нишонланди.

Давлатга тегишли ТДХ ахборот агентлигининг хабар қилишича, бу гал туркман велосипедчилари бир йўналишда энг узун велосипед паради бўйича Гиннеснинг рекордлар китобига кирди.

2019 кишидан иборат велосипедчилар бир қатор бўлиб саф тортдилар ва велосипедларда Олимпия шаҳарчасини айланиб ўтишди ва шу тариқа 3300 метрлик масофани босиб ўтдилар. Иштирокчиларнинг сони бу йилги - 2019 йилни англатди, давлатга тегишли ТДХ ахборот агентлигининг таъкидлашича 2019 йил мамлакатда “Туркманист фаровон Ватан” шиори остида ўтмоқда.

Рекорд Велосипед куни нишонланадиган сана арафасида - 1 июн куни ўрнатилди. Маълумки мамлакатда 3 июнь Жаҳон велосипед куни кенг нишонланади.

Шуни таъкидлаш керакки, Туркманистон 2018 йилда асос солинган Халқаро велосипед куни ташаббускорларидан ҳисобланади. Шу муносабат билан Халқаро велосипедчилар Уюшмаси туркман етакчисини Эҳтиром Сертификати билан тақдирлашга қарор қилди. Бу ҳақда Туркманистон матбуоти хабар берди.

Туркманистонда велоспорт давлат даражасида тарғибот қилинади. Бу ташаббус давлат раҳбари томонидан илгари сурилган. Оммавий акцияларга давлат хизматчилари, шунингдек талабалар ва ўрта мактабларнинг ўқувчилари жалб қилинади, улар ўз ҳисобларидан велосипед ва спорт либосларини харид қилишлари керак.

Бу оммавий равишда велеспорт билан шуғулланиш борасида Туркманистон қўлга киритган иккинчи рекорддир. 2018 йилда оммавий велоспорт иштирокчилари президент Гурбангули Бердимуҳамедов иштирокида жаҳон рекордини ўрнатдилар ва “Велосипед спорти бўйича энг оммавий дарс” бўйича Гиннеснинг рекордлар китобига кирган эди.

XS
SM
MD
LG