Ссылки доступа

Тожикистондаги ажиотаж ва қимматчилик – Рамазондаги ўзгармас «анъана» (видео)


Мусулмонларнинг муқаддас Рамазон ҳайити арафасида ширинлик ва пишириқлар сотиладиган дўконлар олдида ажиотаж кузатилмоқда, шу билан бирга аёллар либосларини сотувчилар харидорлар йўқлигидан нолишмоқда.

Мусулмонлар учун қадрли бўлган Рамазон ҳайитига бир кун қолди ва кўплаб тожикистонликлар ўз уйларида чиройли дастурхон ёзиш мақсадида дўкон ва бозорларга югуриб қолдилар. Аввалги йилларга солиштирганда бу йил аёллар либоси сотиладиган бозорда одамлар сийраклашиб қолган.

Пойтахтдаги “Саҳоват” бозорида аёллар ва болалар либоси билан савдо қилувчи Саодат Валиеванинг сўзларига қараганда, бу йил аҳолида пул йўқлиги билиниб қолди, шу сабабли аёллар байрам либоси сотиб олишга шошилмаяптилар.

Заоблачные цены - "традиция" на Рамазан
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:41 0:00

Озиқ-овқат бозорларида мутлақо бошқача кўриниш. “Саҳоват” бозорида ширинликлар билан савдо қилувчи Жамила Нуриддиновани харидорлар “қуршаб олишди”, унинг олдига қийинчиликлар билан бориш мумкин. Унинг сўзларига қараганда, бу йил душанбеликлар байрам дастурхонига ширинликлар сотиб олишни афзал кўришмоқда.

«Бизнинг дўконимизда уй пишириқлари учун ҳамма маҳсулотлар сотилади, аммо харидорлар тайёр маҳсулотларни сотиб олишни афзал кўрмоқда. Бизнинг ҳисоб-китобларга қараганда, тайёр пишириқларни харид қилиш тайёрлашдан кўра анча қулайдир. Икки кун ичида биз уч ойлик ҳажмда савдо қилдик», - дейди суҳбатдош.

Биз сақич ва идгардак (ўзбекларда болалар уйма уй юриб рамазон айтиб юрганидек, уларда байрам яқинлашгани борасида болалар хабар беришади ва бунинг эвазига ширинлик олишади - таржимон изоҳи) учун ширинликларга талаб юқори эканлигига гувоҳ бўлдик, аммо расмийлар болалар халта кўтариб юришлари мумкин эмаслигидан огоҳлантирди.

ТР Таълим ва фан вазирлигининг матбуот котиби Эхсон Хушбахт ўзининг Фейсбукидаги саҳифасида 5 июн куни мамлакат қонунларига кўра, барча таълим муассасаларида дам олиш куни эканлигини ёзди. Аввалги икки йилда таълим муассасалари ишлаган эди.

Шу билан бирга сўнгги икки ҳафтада бир килограмм гўшт нарҳи –47-49 сомони (салкам 9 доллар)га кўтарилиб кетди. Мусулмонлар учун муқаддас бўлган байрам арафаси ва Рамазон ойида мол гўштига талаб юқори бўлди.

XS
SM
MD
LG