Ссылки доступа

Японияда хотин-қизлар амалий дресс-кодда баланд пошналарга қарши чиқди


Японияда хотин-қизлар иш вақтида баланд пошнали пойафзал кийишни мажбурловчи амалий дресс-код қоидалари бекор қилинишини талаб қилдилар. Ташаббус актриса ва ёзувчи Юми Исикава томонидан илгари сурилди, дея хабар беради The Guardian.

Кампания иштирокчилари ижтимоий тармоқларда #KuToo –японча kutsu (туфли) ва kutsuu (касал) сўзларидан иборат #MeToo хештегига таяниб флешмобини бошладилар. Фаоллар ҳукуматга мурожаат қилиб иш берувчиларнинг аёлларга нисбатан баланд пошнали пойафзал кийиш борасидаги талабини расман тақиқлашга чақиришди. Петицияга 19 мингга яқин киши имзо чекди.

Япония меҳнат вазирлиги вакиллари билан учрашган Исикава журналистларга амалдорлар ишлаётган хотин-қизларнинг талабини қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Актриса ҳамон амал қилиб келинадиган амалий дресс-код қоидаларини гендер камситилиши ёки жинсий шилқимлик дея баҳолади.

2017 йилда Канаданинг бир қатор вилоятларида расмийлар компанияларга хотин-қизларнинг иш вақтида баланд пошнали пойафзаллар кийишини мажбурловчи қоидаларни бекор қилишни мажбурлаган эди. Бу каби амалиёт хавфли ва камситувчи дея тан олинди. Ўша йили худди шу каби қонун Филиппинда қабул қилинди.

XS
SM
MD
LG