Ссылки доступа

Туркманистонда хотин-қизларнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси муддати узайтирилмаяпти


Туркманистонда хотин-қизлар янги ҳайдовчилик гувоҳномасини олишда ва эскисини узайтиришда мураккабликлар билан тўқнаш келишда давом этмоқда.

Азатлиқ мухбирларининг хабарларига қараганда, жумладан, пойтахтда полиция аёлларга янги ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш ва эскисини узайтиришни хоҳламаяпти.

- Ҳайдовчилик гувоҳномасининг муддати тугаб қолган аёл ҳайдовчиларга янги ҳужжат берилмаяпти ва ДАНда очиқчасига: "Аёлларга бермаймиз" дейишмоқда, - дея хабар беради Азатлиқнинг Ашхободдаги мухбири.

Унинг сўзларига қараганда, пойтахтда шунингдек, аёллардан ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб қўйиш амалиёти давом этмоқда.

- Хотин-қизларни атайлаб тўхтатишмайди, аммо турли баҳоналар билан гувоҳнамаларини олиб қўйиб, вақтинчалик ҳужжат беришади, сўнг асл гувоҳномани қайтариб беришмайди, - дея хабар беради Азатлиқ мухбири.

Туркманистонда ҳайдовчилиик гувоҳномаси 10 йил муддатга берилади.

Шу йил бошида Туркманистоннинг хотин-қизлари ҳайдовчилик гувоҳномаларини оммавий равишда олиб қўйилиши билан боғлиқ муаммо билан тўқнаш келдилар. Ашхобод кўчаларида рул бошқараётган аёлларга нисбатан оммавий рейдлар феврал ойи ўрталарида бошланди. Ашхобод полицияси оммавий тарзда аёллар бошқарган автомобилларни тўхтата бошлади, ҳамда бирор бир изоҳсиз улардан гувоҳномаларни олиб қўя бошлади. Камерага тушиб қолган шундай ҳодисалардан бири Азатлиқ радиоси таҳририятида мавжуд.

Ашхабадская полиция отбирает у женщин водительские удостоверения
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:01:28 0:00

​Хусусий автомобил эгаларидан оммавий тарзда ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб қўйиш билан бирга, давлат муассасаларида ишловчи аёллар учун бироз юмшатиш кўзда тутилган.

XS
SM
MD
LG