Ссылки доступа

ҚР Бош вазири мамлакатдан $700 млн олиб чиқилиши тўғрисидаги текширувларни жадаллаштиришни топширди


Бош вазир Мухаммедқалий Абилғазиев «Азаттиқ» радиоси (“Озодлик” радиосининг қирғиз хизмати) томонидан ўтказилган суриштирув натижасида эълон қилинган фактларни текшириш борасида мажлис ўтказди. Бу ҳақда ҳукумат матбуот хизмати маълум қилди.

Финразведка бундан аввал ИИВ ва молиявий полицияга «Азаттик» эълон қилган 700 млн доллар олиб чиқиб кетилганини ҳақида маълумот берган эди.

Молиявий разведка Давлат хизмати раиси Ғуломжон Анарбаевнинг маълум қилишича, 2014 йилда муассасанинг пулларни олиб чиқиш борасида эълон қилинган факт бўйича хулосалари ИИВга берилган, 2016 йилда хулоса қайтадан Иқтисодий жиноятларга қарши кураш Давлат хизматига берилган.

«Журналистлар суриштируви вақтида қайд қилинган компания, фамилия, мамлакатдан олиб чиқиб кетилган пул маблағлари борасидаги хулосалар тегишли давлат идораларига топширилган. Айни дамда Молиявий разведка хизмати молиявий полиция билан ҳамкорликда мамлакатдан 700 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар олиб чиқиб кетилиши билан боғлиқ фактни такроран ўрганилмоқда. Гап бу ерда «Дордой» бозори ва Қорасув бозори ҳақида, шунингдек Туркия ва Европа мамлакатларига ўтказилган пул маблағлари ҳақида бормоқда», - деди Анарбаев.

Бош вазир Мухаммедқалий Абилғазиев суриштирув ишлари жадаллаштирилишини топширди. «Нафақат аниқ ва объектив текширув олиб борилиши керак, балки ўз вақтида жамоатчиликни хабардор қилиб туриш ҳам керак. Текширув якунида фуқароларга далилларга асосланган ва шубҳаларга ўрин қолмайдиган аниқ маълумотларни тақдим қилиш керак», -дея баёнот берди бош вазир.

29 май куни «Азаттиқ» эфирига «Ынгайсыз суроолор» («Ноқулай саволлар») дастурининг навбатдаги сони эфирга берилди. Дастур муаллифи Али Токтакунов Матраимовлар оиласининг Қирғизистондан юз миллионлаб долларни олиб чиқиб кетилишига алоқаси борлигини ўрганди. Расмий идоралар суриштирувда ўрганилган фактлар юзасидан ҳозирча муносабат билдирмади.

XS
SM
MD
LG