Фаоллар залида тўпланган мамлакатнинг турли минтақаларидан келган фуқаролар шахсан Тоқаевнинг ўзи олдиларига келишини талаб қилишмоқда. Тўпланганлар: «Тоқаев олдимизга келсин!», дея бақирмоқда. Норозилик иштирокчилари Қозоғистон Олий суди судьяларининг истеъфога чиқишини ва қонунчилик таъминланиши борасидаги баннерларни ёйиб қўйган.
Ташаббус гуруҳи вакили фуқаролар фаоли Санавар Закированинг айтишича, норозилик акцияси иштирокчилари Тоқаев учрашувга келмагунга қадар тарқалиш ниятида эмас. Тўпланганларнинг айтишларича, суд ёки куч ишлатиш салоҳиятиига эга идоралар томонидан адолатсиз ҳаракатлар билан тўқнаш келишган, шу сабабли ўз ҳуқуқларини суд инстанцияларива прокуратура орқали тиклашлари самара бермайди.
Марказий идорага Тоқаев билан учрашиш учун пенсионерлар Владимир ва Валентина Тарасовлар ҳам келишган, улар бир неча йилдан бери 2017 йилда тергов 39 ёшли ўғиллари Григорий Тарасовнинг ўлими билан боғлиқ жиноий ишни беркитганига норозилик акциясини ўтказиб келадилар.
Шунингдек, «Нур Отан»нинг марказий идорасининг фаоллар залида апрель ойида “контрабанда” иши бўйича Қирғизистоннинг яна икки фуқароси билан 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган Уланбек Мурадиловнинг рафиқаси ҳам бор. Асель Макеева журналистларга, суд уларнинг айбсизлиги борасидаги далилларни инкор қилганини айтди. Унинг қўшимча қилишича, Қозоғистон пойтахтига “адолат излаб” келган.
Тўпланганлар олдига чиққан Тоқаевнинг пойтахтдаги штаби мудири Аристангали Сансизбаев журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, айни дамда номзод иш сафари билан бошқа минтақада эканини ва бу учрашув ҳақида Тоқаев хабардор қилинмаганини айтди. Сансизбаев «маълумотларни раҳбариятга етказишга» ваъда берди.
3 июн, душанба куни пойтахтда ўнлаб кўп болали оналар турар жой муаммосини ҳал қилиш ва кўп болали оналарни ижтимоий қўллаб- қувватлашни кучайтириш мақсадида президент Тоқаев билан учрашишни талаб қилдилар. Президент резиденциясига элтувчи йўллар полиция томонидан қуршаб олинганидан сўнг оналар ўтирган ҳолда норозилик акциясини ўтказдилар, шундан сўнг уларнинг олдига президент маъмуриятининг раҳбари Бақитжан Сагинтаев чиқди.