Ссылки доступа

Тожикистонда сўнгги 90 йилда кучли ёғингарчилик кузатилди


Тинимсиз ёғингарчиликлар оқибатида Тожикистоннинг тўртта минтақасида юз берган сел туфайли бир киши ҳалок бўлди ва юзлаб уйлар ва уй-жойлар зиён кўрди.

Бир кеча-кундузда Тожикистонга етти ойлик меъёрда ёмғир ёғди. Метеорологларнинг сўзларига қараганда? мамлакатда бу каби ёғингарчилик сўнuги 90 йилда кузатилмаган эди. Аслида ёғингарчилик май ойида тугайди, ёз фаслида ёғингарчилик қисқа бўлади ва хавф туғдирмайди. Куни кеча Хатлон туманинг Бандар қишлоғидан сел келди. 18 ёшли маҳаллий аҳоли вакили Меърожиддин Набиев вафот этди.

Сел Бандар марказини ювиб кетди. Маҳаллий аҳоли томонидан суратга олинган видеода йўл қопламалари, экинзорлар ва уй-жойларни сув ювиб кетгани кўриниб турибди. Қутқарувчиларнинг сўзларига қараганда, қисман қишлоқ кўприги бузилган, аммо турар жойларига зиён етмади.

«Турар жойлар бузилмади. Бир нарсани айтишим мумкин, айрим ертўлаларни сув босди, кўрилган тадбирлар натижасида талофат бартараф этилди», – деди "Настоящее время" телеканалига Фавқулотда вазиятлар Қўмитаси матбуот маркази бошлиғи Умеда Юсупова.

Рудакий туманида 18 та уйни сув босди. Уй эгалари бино девори турган бўлишига қарамай бор мол-мулкларидан айрилганиликларидан шикоят қилишмоқда. Сел оқимлари шу кунларда мамлакатнинг марказий қисмидаги иккита туман ва Хатлон вилоятининг иккита туманига зиён етказди. Ҳозирча кўрилган умумий зарар миқдори ҳисоблаб чиқилмаган.

«Рудакий туманида сел оқими оқибатида 18 та уй-жой зарар кўрди. Хуросон туманида сел туфайли 70 та уй-жойга зиён етди. Таъкидланганидек, қисман битта кўприк ва маҳаллий аҳолига тегишли бошпана зиён кўрди. Фархор ва Восе туманларида айни дамда кўрилган зарар миқдори ҳисоблаб чиқилмоқда, шу сабабли аниқ маълумотлар йўқ, чунки ҳодиса ярим тунда юз берди. Айни дамда бу масала бўйича иш олиб борилмоқда», – дейилади матбуот маркази хабарида.

Метеорологларнинг прогнозларига қараганда, ҳафта охирларига қадар ёғингарчилик кутилмоқда. Айрим туманларда сел келиш хавфи сақланиб турибди.

«Ҳиссор тоғ тизмаси жануби - Варзоб минтақасида, шунингдек Хатлон вилоятининг тоғли туманлари ва Сўғд вилоятининг тоғолди минтақаларида сел келиши ва дарё сатҳининг кўтарилиши кутилмоқда. Бу минтқаларда жала келиши кутилмоқда ва ёғингарчилик ойлик меъёрдан ошиб кетиши мумкин», – дейди Тожикистон Гидрометмаркази бошлиғи Жамила Байдуллоева.

Қаерда сел келган бўлса ўша ерда ҳарбий хизматчи ва қутқарувчилар фаолият юритмоқда. Фавқулотда вазиятлар қўмитаси раҳбариятининг айтишича, одамларга сувни чиқариб ташлаш, уй ва ҳовлиларни балчиқдан тозалашлари, деворларни тиклашга ёрдам берилмоқда. Жабрдийдаларга товон пули берилиши ҳозирча аниқ эмас. Буни махсус ҳукумат комиссияси ҳал қилади.

XS
SM
MD
LG