Ссылки доступа

Ўзбекистонда Ҳайит намози ўқилди (тўплам)


Ҳудуднинг оммавий ахборот воситалари учун ушбу материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш борасида текин ҳуқуқ берилади. Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Ўзбекистонда Ҳайит намози ўқилди. (ўзбек тилида видео)

- Москвадаги Ҳайит намозига ўн минглаб одам йиғилди. 4 июнь куни Москвадаги жоме масжидда Россияда яшовчи мусулмонлар Рамазон байрамини нишонлади. Намозга келганларнинг аксар қисмини Марказий Осиёдан келган меҳнат муҳожирлари ташкил этади. (ўзбек тилида видео)

- Ўзбек тили – Россия масжидларининг тилига айланмоқда. Пенза масжидида Ҳайит намози куни хутба ўзбек тилида бўлиб ўтди. (ўзбек тилида видео)

- Сув тошқини: фожеа - бир оила мисолида. 2-3 июнь кунлари Ўзбекистон ҳудудида ёғган ёмғирдан сўнг айрим оилалар уларнинг уйини сув босганини хабар қилмоқда. (ўзбек тилида видео)

- "Намунали уйимиз қурилиши битмасидан тўкилишни бошлади". (ўзбек тилида видео)

- "Сув қувури таъмирланмаса¸ оммавий заҳарланишга олиб келиши мумкин". Пахтачи тумани Бодой МФЙда яшовчи Бердиева Ҳуснободнинг ëзишича¸ Дамхўжа қувуридаги ëриқ туфайли ичимлик суви ифлосланмоқда ва бу аҳоли заҳарланишига олиб келиши мумкин. Ҳуснободга кўра¸ у икки йилдан бери масъул ташкилотларга ëрдам сўраб мурожаат қилиб келади¸ аммо мурожаатлар натижасиз қолмоқда. (ўзбек тилида видео)

- Рамазон тадбири: Беморлар тишларини бепул даволаётган шифокорлар. Рамазон ойида бир неча шифокор-стоматолог моддий қийинчилик туфайли докторга боролмаётган одамларнинг тишини бепул даволашга аҳд қилишган. Акция ташкилотчилари эълон ортидан ўзларига юзлаб киши мурожаат қилганини айтмоқдалар. (ўзбек тилида видео)

- Тошкентдаги Халқаро Ислом Каримов аэропортини сув босди. Бунга 2-3 июнь кунлари ёғган кучли ёмғир сабаб бўлди. Сув тошқини йўловчиларни ташиш ва учиш-қониш йўлакларигача чиқди. (ўзбек тилида видео)

- Итларни қонга белаëтган жанг. (ўзбек тилида видео)

- Иcроилликлар 52-марта Қуддус кунини нишонлади. Исроилликлар якшанба куни Қуддус кунини нишонладилар. Бу кун 1967 йили шаҳарнинг шарқий қисми яҳудийлар назорати остига ўтганидан бери нишонлаб келинади. (ўзбек тилида видео)

- Дамашқдаги Тиббиёт ва фан музейи 8 йиллик танаффусдан сўнг қайта очилди. Сурияда фуқаролар уруши бошланганидан кейин ёпилган Дамашқдаги Араб олами тиббиёт ва фан музейи саккиз йиллик танаффусдан сўнг яна ташрифчиларни қабул қила бошлади. (ўзбек тилида видео)

- Кристиан Ласслет: Тошкент ҳокими Ўзбекистонда эксклюзив имтиëз билан ишлаëтган 67 та ширкатга алоқадор! Кристиан Ласслет (Kristian Lasslett) Британиядаги Ulster университетининг криминология бўйича профессори¸ Марказий Осиë ва Европадаги коррупция ва клептократия (юнончадан таржимаси ўғрилар ҳукмронлиги -таҳр.) бўйича китоблар муаллифи. (ўзбек тилида видео)

- OzodLive: “Президент совғаси” деб берилган уйдан чиқарилган андижонлик Хуршида Тиллаева қани? (ўзбек тилида видео)

- Яқин Шарқдан 156 ўзбекистонлик Тошкентга олиб келинди (фотогалерея)

- "Қуролли низолар ҳудудидаги" ўзбекистонлик 156 аёл ва бола қайтарилди. Президент Мирзиёевнинг топшириғи билан 156 ўзбекистонлик "Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудидан қайтарилди". Ҳозирча уларнинг айнан қайси давлатдан келтирилгани аниқ айтилмади. Озодликда мавжуд маълумотга кўра, Сурия ва Ироқдаги лагер ва қамоқларда яна ўнлаб ўзбекистонлик қолмоқда. (ўзбек тилида видео)

- Талабар Озодликка мурожаат қилгач муаммолари ҳал бўлганини айтишмоқда. Тошкентдаги фирмалардан алданганига норозилик билдирган Хитойдаги ўзбек талабаларини депорт қилишмоқчи эди. Бироқ, талабар Озодликка мурожаат қилгач муаммолари ҳал бўлганини айтишмоқда. (ўзбек тилида видео)

- Будапештда Дунайга қулаган сайёҳларни қидириш ишлари давом этмоқда. Венгрия пойтахти Будапештда сайр қайиғи чўкиши оқибатида 7 киши нобуд бўлди. Қутқарувчилар бедарак кетган яна 19 кишини қидирмоқда. (ўзбек тилида видео)

- Аргентинада ёппа иш ташлаш ортидан юзлаб самолёт учмай қолди. Аргентинада бошланган умуммиллий иш ташлаш туфайли деярли барча авиақатновлар бекор қилинди. Норозилик тадбири иштирокчилари расмийлардан солиқларни қисқартириб, маошларни оширишни талаб қилмоқдалар. (ўзбек тилида видео)

- Ўзбекистонга бора олмаётган ўзбекистонлик. Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги консуллиги маълумотига кўра, шу йилнинг январ-апрел ойларида 3,5 мингга яқин америкалик электрон виза олиб, Ўзбекистонга борган. Бу ўтган йилгига нисбатан 145 фоиз. Бироқ виза ололмаётганлар ҳам йўқ эмас. Улардан бири асли ўзбекистонлик Исоқжон Зокиров. (ўзбек тилида видео)

- Шифобахш сув ёки "Васвасагин"? Чуст туманидаги "шифобахш" дея иддао қилинаётган сув тармоқда катта шовшувга сабаб бўлди. (ўзбек тилида видео)

- Зеленский Саакашвилига Украина ватандошлигини қайтариб берди. Владимир Зеленский салафи Петро Порошенконинг Михаил Саакашвилини Украина ватандошлигидан маҳрум қилиш тўғрисидаги фармонини бекор қилди. Бунга жавобан Саакашвили давлат раҳбарига миннатдорчилик билдириб, 29 май куниёқ Киевга қайтиш ниятида эканини айтди. (ўзбек тилида видео)

- МИБ ва Солиқ бошлиқларига “ичагини бошига салла қилиш” билан таҳдид қилинди. Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг овози деб иддао қилинаётган аудиоёзувда овоз эгаси вилоят Мажбурий ижро бюроси ва Солиқ идораси бошлиқларига уларнинг “ичагини суғуриб, бошига салла қилиш”, билан таҳдид қилади. (ўзбек тилида видео)

- "Президент уй берди" деб телевизордан раҳмат айттирилган андижонлик аëл "шоу уй"дан чиқарилди. Ўзбекистон президентининг 16 май куни Андижон вилоятига ташрифи чоғида "уй берилди" деб ТВда кўрсатилган 35 яшар Хуршида Тиллаева Озодликка аслида ҳеч қандай уй олмаганини айтиб берди. (ўзбек тилида видео)

- Cуварак босган болалар шифохонаси. (ўзбек тилида видео)

- Ўзбекистонлик бойлар талабаларнинг ўқиш пулини тўлаб беришига қандай қарайсиз? АҚШлик бизнесмен Роберт Смит бир пайтлари ўзи ўқиган олигоҳга бориб, ўқишни кредит эвазига тамомлаган талабаларнинг барча қарзларини тўлаб беришини айтди. Бу эса жами 40 миллион долларни ташкил этади. Ўзбекистонлик бойлар талабаларнинг ўқишини тўлаб беришига қандай қарайсиз? (ўзбек тилида видео)

- Президентнинг Байтқўрғондаги резиденциясини безаётган ўймакор усталар устахоналари бузилмоқда. (ўзбек тилида видео)

- Чинозда тиббиëт ходимлари уларни кўча тозалашга ҳоким мажбурлаганини иддао қилмоқда. Ўзбекистон президентининг соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаси ходимларини ободонлаштириш ишларига жалб этишни қатъий тақиқлаш ҳақидаги қатъий кўрсатмасига қарамай, Тошкент вилояти Чиноз тумани Тиббиёт бирлашмаси шифокор ва ҳамширалари муттасил тарзда кўча тозалашга мажбурланмоқда. (ўзбек тилида видео)

- Беш қитъанинг наволари Олмаотада ўтган фестивалда янгради. (фотогалерея)

- Марказий Осиё давлатларида қичитқиўт-капалаклари кўпайиб кетди. (видео)​

XS
SM
MD
LG