Ссылки доступа

Ўзбекистон президентининг қизи отасининг ош тайёрлаётгани акс этган фотони эълон қилди


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг катта қизи Саида отасининг палов тайёрлаётгани вақтида тушган фотосуратни эълон қилди. Сурат унинг Facebook'даги саҳифасида эълон қилинди.

«Баъзида оилавий дастурхонимиз учун ошни Дадамлар дамлаб берадилар. Биз эса уларга ёрдамчи. Арафа муборак!», –дея ёзди Саида Мирзиёева.

У фотони 4 июн – Рамазон Ҳайити арафасида эълон қилди.

Саида Мирзиёева 2019 йилнинг апрел ойида Ўзбекистон президенти администрацияси қошидаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар Агентлиги директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди, у Ўзбекистоннинг хориждаги имижини ошириш ва давлат идоралари матбуот хизматлари ишига маъсул PR-марказ фаолиятини мувоффиқлаштиради.

Шу билан бирга, Рамазон Ҳайити муносабати билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 575 нафар фуқарони афв қилди. Афв қилинган фуқароларнинг 361 нафари бутунлай озод қилинди ва оиласи ва қариндошлари бағрига қайтди, шунингдек, озодликдан маҳрум қилинган 214 нафар маҳбуснинг жазо муддати қисқартирилди. Афв қилинганларнинг 7 нафари 60 ёшдан катта, 6 нафари аёл, бир нафари хорижий давлат фуқаросидир.

XS
SM
MD
LG