Ссылки доступа

Хоразмлик амалдор қўли остидагиларга ухлатмай ишлатиш билан таҳдид қилди


Хоразм вилоят ҳокимлиги Маданият ва аҳоли дам олиш бошқармаси бошлиғи Шавкат Яхшибоевнинг овози деб иддао қилинаётган аудиоёзувда овоз эгаси туман маданият бўлимлари ва мусиқа мактаб мудирларига "занжир билан боғлаб, уч-тўрт кун ухлатмай ишлатиш" билан таҳдид қилади.

3 июнь куни келиб тушган ва Хоразм вилоят ҳокимлиги Маданият ва аҳоли дам олиш бошқармаси бошлиғи Шавкат Яхшибоевнинг овози деб иддао қилинаётган аудиода овоз эгаси: ​

“Уч-тўрт кун ухлатмайман, занжир билан боғлаб қўяман. Сизлар ярамас одамсизлар, сизларга азоб бериш керак, ниятимиз шу, азоб бериш”, - дейди.​

пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:01:00 0:00
Загрузить файл

Аудиони жўнатган хоразмлик маданият ходимининг иддао қилишича, ушбу аудиони унинг ўзи ўтган ҳафта Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайернинг 29 май ва Россия бош вазири Дмитрий Медведевнинг 30 май кунги Хивага ташрифи олдидан Яхшибоевнинг кабинетида ўтказилган мажлисда ёзиб олган.

"Мажлис 26 май куни Шавкат Яхшибоевнинг хонасида кечаси 9 дан ярим тунгача давом этди. У ерда узоқ туманлардан келган мудирлар бор эди. Кечаси билан ухламайсанлар, ухласанглар тепиб турғизишади, ишлайсанлар шу ерда, деб ҳаммани ўртади, - дейди исми очиқланмаслигини истаган хоразмлик маданият ходими.

Хоразм вилоят ҳокимлиги маданият ва аҳоли дам олиш бошқармаси бошлиғи Шавкат Яхшибоев 4 июнь куни қўли остидагиларга “ухлатмайман” деб таҳдид қилганини эслай олмаслигини айтди.

“Лекин кимнидир ухлатмасдан боғлаб қўйишни менга нима кераги бор, бизда маданият бўлимлари бошлиқларини ухлатмай қўядиган даражада муаммоли нарсалар йўқку, ҳамма иш рисоладагидай”, - деди Шавкат Яхшибоев.

Аудиони жўнатган маданият ходимининг иддао қилишича, эртаси куни Хивада Германия президенти ва Россия бош вазирини кутиб олиш саҳнаси машқ қилинган, Маданият ва аҳоли дам олиш бошқармаси бошлиғининг кўрсатмаси билан мусиқа мактаби ўқувчиларидан тортиб ашула ва рақс жамоалари жазирама иссиқда тўрт соатлаб репетиция қилишга мажбурланган. “Тўрт соатлаб давом этган прогонда ёш болалар офтоб остида машқ қилишга мажбурланди. Олиб чиқмаган маданият бўлимлари бошлиқларига ишдан бўшатиш билан таҳдидлар қилинди”, - деди хоразмлик маданият сохаси ходими.

Лекин, Яхшибоев Германия президенти ва Россия бош вазирининг келишига репетициялар кечки пайт ўтказилгани, унга асосан фольклор гуруҳлар жалб этилганини айтди.

XS
SM
MD
LG