Ссылки доступа

Тошкентда кучли жала ва дўл ёғди (видео)


Тошкентда 5 июнь куни кучли ёмғир ва дўл ёғди. Бу ҳақда ижтимоий тармқолар фойдаланувчилари хабар бермоқдалар.

Тармоқларда ёғаётган жала, дўл ва айрим уй ва кафеларни сув босгани тўғрисидаги видеоларни кўриш мумкин.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимияти ҳозирча бу ҳақда расмий маълумот тарқатгани йўқ.

5-7 апрель кунлари ҳам Ўзбекистонда кучли ёғингарчиликлар туфайли Қашқадарё, Самарқанд, Навоий, Жиззах ва Сурхондарё вилоятларда сел тошқинлари юз берган эди.

Ўзбекистонда сув тошқинлари оқибатлари ҳақида орадан тўрт кун ўтган бўлса ҳам Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий маълумот бермаётгани тўғрисида Озодлик мақола чоп этганидан сўнг, 8 апрель куни вазирлик ўз сайтида расмий маълумотни эълон қилган эди.

Ўшанда вилоятларда ўнлаб уйларни сув босгани, сел автомашинларни оқизиб кетгани тўғрисида билдирилган.

XS
SM
MD
LG